UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0

26 ноя 11:19
Янгиликлар

Кураш

Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Жиззах вилоятида белбоғли кураш бўйича ўсмир йигит ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Чемпионат доирасида Жиззах вилояти ҳокимлигида Татаристон Республикаси спорт вазирлиги ва ҳокимият вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Унда томонлар оммавий спорт турларини ривожлантириш, халқаро тоифадаги спорт усталари ва спортчилар тайёрлаш, аёллар ўртасида спорт турларини оммалаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот беришди.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев юртимизда, хусусан, Жиззах вилоятида спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, бунёд этилаётган янги спорт- соғломлаштириш масканлари ҳақида гапириб берар экан, буларнинг барчаси юртимизда спортни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани билан боғлиқ эканини таъкидлади.

Ўз навбатида Татаристон Республикаси спорт вазирининг биринчи ўринбосари Халил Шайхутдинов ўз юртида спортнинг бугунги кундаги ривожи, спорт мактабларининг фаолиятини йўлга қўйишда қайси жиҳатларга эътибор қаратгани ҳақида гапирар экан, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни ҳам юқори баҳолади.  

Тадбир доирасида Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси спорт вазирлиги ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Меморандум имзоланди.

Меморандумни вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Татарстон Республикаси Спорт вазирининг биринчи ўринбосари Халил Шайхутдинов имзолашди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, имзоланган Меморандум халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсати, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Жумладан икки томоннинг келишувига асосан давлат ташкилотлари, таълим муассасалари, федерациялар ва бошқа спорт тузилмалари ўртасида оммавий спорт турлари, ногиронлар спорти, элита спорти ва спорт бўйича кадрларни тайёрлаш йўналишларда ўзаро манфаатли дастурлар, тажриба ва маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.

Шунингдек, меморандум доирасида ҳамкорларда ҳар йили Жиззах вилояти ва Татаристон Республикасида белбоғли кураш бўйича биттадан (халқаро миқёсда) мусобақа ўтказилиши режалаштириб олинди.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими Жаҳон чемпионатида мукофот жамғармаси учун қўйилган 56 000 АҚШ долларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - иккита "Кобалт" автомобили ҳам ўз соҳибларини кутаётганини эълон қилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, Илҳом РАҲМОНОВ, Жиззах вилоятидан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг