UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

09 июн 15:19
Янгиликлар

Формула-1

Ҳамюртимиз “Формула-1” жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилади

Теглар :  Формула 1
9-13 июнь кунлари Халқаро автомобил федерацияси (ФИА) томонидан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Формула-1” пойгаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг автомотоспорт бўйича мураббийи ва миллий тоифадаги ҳаками Мубаширхон Жўраев Халқаро автомобил федерацияси (ФИА) томонидан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган “Формула-1” жаҳон чемпионатига маршал (спорт ҳаками) сифатида таклиф этилди.

Дунё бўйлаб пойга ихлосмандлари интиқиб кутаётган ушбу нуфузли мусобақада германиялик Себастян Феттел, англиялик Люис Хэмилтон, нидерландиялик Макс Ферстаппен каби бир қатор таниқли пойгачи спортчилар ўзаро беллашиши кутилмоқда.

Мубаширхон Жўраев 1974 йилда Наманган вилоятида туғилган бўлиб, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши автоспорт секциясининг мураббийи вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Мотокросс, автокросс ва картинг спорт турлари бўйича ўтказиладиган республика чемпионатларида кўп маротаба бош ҳакамлик қилиб келган.

“Ватанпарвар” ташкилотининг спортчилари нафақат республика, балки МДҲ, Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимиз нуфузи, обрў-эътибори ошишига салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Германиянинг Зул шаҳрида спортнинг ўқ отиш тури спорти бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этган “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг пневматик қуролдан ўқ отиш секцияси аъзоси, 18 ёшли Муҳаммад Камолов 10 метр масофага тўппончадан отиш мусобақасида муносиб иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади. 

У, ўтган 2021 йилнинг сентябрь ойида Россия Федерациясиннг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган биринчи МДҲ давлатлари ўйинларининг пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақасида олтин ҳамда Қозоғистон Республикасиннг Чимкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг май ойида Қозоғистон Республикасида картинг бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган чемпионатнинг биринчи босқичида “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг картинг спорти секцияси спортчиси, 14 ёшли Ясмина Эгамбердиева “ОК-жуниор” синфида биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Яшнобод тумани Ўқув спорт техник клубининг картинг спорти секцияси спортчиси, 11 ёшли Амир Хамраев ушбу мусобақанинг “Супер-мини” синфида беллашиб, ғолибликни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг