UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

11 апр 18:18
Янгиликлар

Кураш

Ҳамюртимиз IKA вице-президенти этиб сайланди

Теглар :  Кураш
Бугун Термиз шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни IКА президенти Хайдер Фарман олиб борди. Унда Осиё, Африка, Европа ҳамда Панамерика конфедерациялари вице-президентлари, шунингдек IКА Ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этишди.

Ижроқўм аъзолари Курашни жаҳон миқёсида ривожлантиришнинг муҳим масалалари, шу билан бирга курашни турли қитъа ва минтақавий ўйинлар дастурига киритилишини муҳокама қилишди.

Ижроия қўмитаси аъзолари Курашни халқаро миқёсда ривожлантиришда IКА фаолиятига ҳар томонлама ёрдам бергани учун шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва IКАнинг Фахрий Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Бунинг исботи сифатида 2020 йил ноябрь ойида Курашни жаҳон миқёсида ривожлантириш бўйича Президент Қарори қабул қилинганлиги эътироф этилди.

Ижроия қўмитаси аъзолари курашнинг Ватани бўлган мамлакат - Ўзбекистон билан ўзаро алоқада бўлиш учун янги IКА вице-президенти лавозимини жорий этишга қарор қилишди. 

IКА президенти Хайдар Фарман ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилди. Кенгаш аъзолари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Халқаро Кураш Ассоциациясининг Ижроқўм йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар ҳам иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг