UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

31 май 10:03
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Ҳар бир бола меҳр-эътиборда

Нукусда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Спорт барча учун ва ҳар биримиз учун” шиори остида минифутбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


Тадбирга ёрдамчи мактаб-интернатларида ҳамда уй шароитида таълим олаётган имконияти чекланган болалар таклиф этилди. Болаларга қувонч улашиш мақсадида ташкил этилган театрлаштирилган ўзига хос маданий спорт байрамида Қорақалпоғистон Республикаси давлат қўғирчоқ театри актёрлари ижросида турли эртак қаҳрамонлари ҳам иштирок этди. 

– Севимли эртак қаҳрамонлари билан футбол ўйнаб, рақиб дарвозасига гол киритиш болалар учун ғоят мароқли бўлди, – дейди нукуслик Сулувхон Омонова. – Болаларимиз қалбига олам-олам қувонч бағишлаган бундай тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдирамиз. 

Тадбир сўнгида байрам дастурхони ёзилиб, болаларга совғалар улашилди. Санъаткорлар ижросида янграган куй-қўшиқлар байрамга янада завқ бағишлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг