UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

13 ноя 11:55
Янгиликлар

Тадбирлар

Ҳудудларда спорт туризмини ривожлантиришга келишиб олинди

Теглар :  Равшан Эрматов
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов меҳмонларни вазирликда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда ҳудудлардаги Туризмни ривожлантириш департаментларининг мудирлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ташриф буюрди.

Бу ерда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов меҳмонларни вазирликда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Шундан сўнг Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг структураси ва фаолият йўналиши борасида вазир ўринбосари Нодир Муротов маълумот берди.

Мамлакатимиз спортчиларининг 2021 йил Токиода бўладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни, қўлга киритилган лицензияларимиз сони, олдинда турган мусобақалар ҳамда уларда яна қанча атлетимиз Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқиши мумкинлиги борасида вазирлик бошқарма бошлиғи М.Раҳматхўжаев ҳамда бош мутахассис А.Низаметдиновларнинг ҳисоботи тингланди.

Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакилларига Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган ва йўлланмалар учун кураш олиб бораётган спортчиларнинг ижтимоий ҳолатини доимий назоратга олиш, улар шахсий муаммоларига чалғимасдан фақат спорт ҳақида ўйлашларини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, аҳоли орасида оммавий спортни янада кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Йўлдошев маълумот берди.

Ташриф якунида меҳмонлар ўз ҳудудларида спорт туризмини ривожлантиришнинг истиқболлари борасида ўзаро фикр алмашди ва бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини билан амалий ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

Шу куни меҳмонлар пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейига ҳам ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад, меҳмонларни Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон ареналарида қўлга киритган ютуқлари ҳамда Олимпия ўйинлари тарихи билан яқиндан таништиришдан иборат эди. Таъкидлаш керак, ўзбек спортининг шонли тарихи акс этган экспонатлар меҳмонларда ижобий таассурот қолдирди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг