UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 окт 07:17
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин ғалабадан сўнг нималар деди?

"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин "СКА-Нева"га қарши ўйиндан сўнг (4:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин ўтди. Биз учрашувни ёмон бошладик, ташаббус тўлиғича рақиб томонда бўлди. Биринчи период фақатгина битта шайба билан якунлангани яхши бўлди. Кийиниш хонасида жиддий суҳбат бўлди. Йигитлар унда диққат билан эшитишди ва кайфиятни кўтаришди. Иккинчи периодда эса ҳаракат, ўйин ва вазиятлар пайдо бўлди. Аммо "СКА-Нева"да барибир очколар кўп, биринчи ўринда кетишмоқда... Бизда эса очко етмаяпти. Шу сабабли, Барри Смитнинг айтганидек "Хоккей Худоси бизга ёрдам берди". Характер кўрсатиб, охиригача курашишгани учун йигитларга раҳмат".


-Евгений Григоренко собиқ жамоасига қарши ўйинда дубль қайд этди. 

-Ўйлайманки, сен собиқ жамоангга қарши ўйнаганингда доимо бошқача кайфият билан чиқасан. У ўтган мавсумда шу ерда эди. Ўзи истаганичалик ўйин амалиётига эга бўла олмади. У бугун ўзини кўрсатди, иккита гол киритди, секин-секин ўсиб бормоқда. Худо хоҳласа ўзини тиклаб олади. У иқтидорли йигит. Унда истеъдод бор, асосийни - ўша истеъдодни намоён эта олишдир. У улғайди, уйланди, фарзандли бўлди. Оилани яхши боқиш лозимлигини тушуниши лозим. Бунинг учун эса яхши ўйнаш керак. 


-Константин Курашев ("СКА-Нева" мураббийи - olamsport.com) яқинда сиз сабаб мураббийлик фаолиятини бошлагани ҳақида гапирганди. Ушбу учрашув сиз учун қай даражада аҳамиятга эга?

-Бу албатта ажойиб. Костя иккимиз Швейцарияда хоккейни кўтаргандик. Биз ҳақимизда кам ёзишади, аммо ортга назар ташлайдиган бўлсак, биз катта ишни амалга оширганмиз. Эрталаб 8 дан кечки 10 гача ишлардик, тушлик учун уйга борардик. Биз қаттиқ ишлагандик ўшанда. Давосда бизни яхши кўришарди, қадрлашарди. Кетганимизда одамлар, ўйинчилар афсусланишди. Константин қолди ва бу ишни давом эттирди. Яхши ишлади. Унинг кўп шогирдлари ҳозир NLA (Швейцария асосий лигаси) ва НХЛ да ўйнамоқда. Шунчаки у камтар йигит ва бу ҳақида ҳар доим ҳам гапиравермайди. Аммо, у катта ҳажмдаги ишни амалга оширган. Биз у ерда ишлаганимиз - швейцарияликларнинг омади десак ҳам бўлади. 

"Ҳумо" матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 окт 08:55:16
Khaydarov Ali
Ясно как они победили...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг