UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

16 ноя 08:35
Янгиликлар

Хоккей

⚡️"Ҳумо" ўз таркибига NHL собиқ хоккейчисини қўшиб олди + ФОТО

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Жамоа кеча навбатдаги трансферни эълон қилди.

Унга кўра, россиялик ҳимоячи Ринат Валиев эндиликда "қанотлилар" сафида ўйнайди. Ринат 1995 йил 11 май куни Россиянинг Нижнекамск шаҳрида туғилган. У Қозон шаҳрининг "Ак-Барс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Хоккейчи ўсмирлик йилларида "Индиана Айс" ҳамда "Кутеней Айс" клублари сафида Шимолий Американинг USHL ва WHL лигаларида ўйнаган.

2014 йилги мавсумда эса NHL иштирокчиси "Торонто Мейпл Лифс" клуби уни ўз сафига қўшиб олади. Ринат NHL'да "Торонто Мейпл Лифс" ҳамда "Монреаль Канадиенс" клублари сафида жами 12 та ўйинда музга чиқган.

Даража жиҳатидан NHL'дан кейинги ўринда турувчи АХЛ (Америка хоккей лигаси) лигасида эса 260 та ўйин ўтказган ва 85 очко (19+66) жамғарган. У АХЛда "Торонто Марлис", "Стоктон Хит" ва "Лаваль Рокет" жамоалари учун ўйнаган.

КХЛда эса "Ак Барс", "Динамо Минск" ва "Адмирал" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг