UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

23 мар 12:58
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Чандигарҳ турнири бош соврини учун кортга чиқади

Ҳиндистоннинг Чандигарҳ шаҳрида теннис бўйича M15 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бироз аввал якунига етган 1/2 финал баҳсида ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришиб, мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувига йўл олди. 

Чандигарҳ турнирида биринчи рақам остида таснифланган Султонов финал остонасида мусобақанинг учинчи ракеткаси, ҳиндистонлик Мукунд Сасикумарни 6/2, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳумоюн учрашув давомида 11, Мукунд эса 4 та эйс зарбасини амалга оширган.  

Эртага Ҳумоюн Чандигарҳ турнири бош соврини учун яна бир мезбон теннисчи Рамкумар Раманатанга қарши кортга чиқади. Турнирнинг иккинчи ракеткаси ҳисобланган Рамкумар бугун 1/2 финалда мусобақада тўртинчи рақам остида ҳаракат қилган вьетнамлик Нам Хоанг Лидан 6/3, 6/2 ҳисобида устун келди.    

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 331, Сасикумар 427, Раманатан эса 410-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг