UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

18 мар 08:30
Янгиликлар

Теннис

Ига Свёнтек Индиан-Уэллс турнири чемпиони!

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилган нуфузли теннис турнири якунига етди.

WTA 1000 тоифасига кирувчи мусобақа бош соврини дунёнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтекка насиб этди. Польшалик теннис маликаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган грециялик Мария Саккарини ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/4, 6/0.

Бу билан у теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 3:3. Олтмиш тўққиз дақиқа давом этган баҳсда Свёнтек 2, Саккари 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхато ҳамда брейклар Игада 2 га 1 ва 5 га 1 кўринишларида, Игада кўпроқ бўлди.

Финал учрашувидаги зафар польшалик теннисчининг мавсумдаги 20-ғалабаси бўлди. Бу Турдаги энг яхши натижа ҳисобланади. Свёнтек фаолиятидаги 19-совринини қўлга киритди. WTA 1000 тоифасидаги чемпионлик титуллари сони 8 тага етди. 

BNP Paribas Open турниридаги муваффақиятли иштирок Свёнтекка 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 млн 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг