UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0

28 мар 16:23
Янгиликлар

Енгил атлетика

III Халқаро Тошкент марафони якунланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Марафон
Мусобақанинг очилиш маросими тантанали руҳда ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўз олиб, ташкил қилинаётган ушбу марафон муҳтарам Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи йўлида катта ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов ҳам иштирок этди.

Шундан сўнг дастлаб марафон ва ярим марафон, экиден марафон, сўнг 3 километр масофага ўтказилган беллашув иштирокчилари навбатма-навбат стартга чиқишди. Таъкидлаш жоиз, бу йилги пойга доирасида илк бор экиден марафони бўйича ҳам беллашувлар ўтказилмоқда. Ушбу марафон трассаси халқаро сертификатга эга бўлиб, унда Олимпиада нормативини бажарган спортчилар Токио-2020га йўлланма олиши мумкин.

III Тошкент Халқаро марафонида барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

3 км масофада

2004-2008 йилларда туғилган ўсмирлар

1. Диёрбек Аҳмедов (2004 йил, Самарқанд) – 9:33 дақиқа


1976-2003 йилларда туғилган ёшлар

1. Ҳасан Мирсоатов (1999 йил, Тошкент вил.) – 9:07 дақиқа


1975 йил ва ундан катта ёшлилар

1. Камол Тошпўлатов (Ўзбекистон) – 11:29


2004-2008 йилларда туғилган қизлар

1. Ойзира Жўрақулова (2005 йил, Сурхондарё) – 10:49 дақиқа


1976-2003 йилларда туғилган қизлар

1. Шоҳсанам Хуррамова (2003 йил, Сурхондарё) – 10:18 дақиқа


1975 йил ва ундан катта ёшли аёллар

1. Анна Гладышева (Ўзбекистон) – 18:03


Ярим марафон

Эркаклар

1. Шохрух Давлатов (Сурхондарё) – 1:06.05

2. Евгений Фадеев (Сурхондарё) – 1:07.14

3. Отабек Тошқувватов (Самарқанд) – 1:07.19


Аёллар

1. Дарья Маслова (Қирғизистон) – 1:13.19

2. Азиза Мирзаакбарова (Андижон) – 1:16.14

3. Гулшаной Саттарова (Қирғизистон) – 1:16.44


Марафон

Эркаклар

1. Владислав Мамедов (Ўзбекистон)

2. Илья Тяпькин (Қирғизистон)

3. Зикрилла Маматқулов (Ўзбекистон)


Аёллар

1. Мария Карабецкая (Қирғизистон)

2. Жанна Мамажонова (Қозоғистон)

3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон)


Экиден

Эркаклар

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

2. Сурхондарё вилояти терма жамоаси

3. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети


Аёллар

1. Фарғона вилояти терма жамоаси

2. Ички ишлар вазирлиги академияси

3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси


Марафондан олинган суратларни томоша қилинг.

Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг