UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0

26 мар 06:08
Янгиликлар

Дзюдо

IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова ҳамон пешқадам, Нуриллаев 8, Болтабоев 11 поғонага кўтарилди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Тбилиси "Катта Дубулға" турнири якунлари бўйича ўз рейтингини янгилади.

Қувонарлиси, -52 кг вазн тоифасида Боку "Катта Дубулға" турнири чемпиони Диёра Келдиёрова Тбилисидаги мусобақада қатнашмаган бўлса-да, 7750 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Тбилиси "Катта Дубулға" турнирида кумуш медални қўлга киритган Сардор Нуриллаев 8, Шарофиддин Болтабоев эса 11 поғонага юқорилади. 

Музаффарбек Тўрабоев кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди. Ушбу вазндаги яна бир истеъдодли дзюдочимиз, Тбилиси татамиларида яхши натижа қайд этган Эрназар Сарсенбаев 129-поғонадан 82-ўринга кўтарилиб олди. Энг оғир вазнли дзюдочимиз Алишер Юсупов 4-ўринда қолди. Шу вазндаги Ўткирбек Тўрабоев 10 поғонага юқорилаб, 56-ўринни банд этиб турибди. 


Ўзбек дзюдочиларининг IJF рейтингидаги ўрни:

-60 кг вазн тоифаси

1 (1). Франциско Гарригос (Испания, 5999 очко) 

8 (7). Дилшодбек Баратов (4037)

20 (20). Достон Рўзиев (2900)

44 (40). Камолиддин Бахтиёров (1165) 


-66 кг вазн тоифаси 

1 (1). Денис Виеру (Молдова, 6162)

11 (11). Муҳриддин Тиловов (3479)

13 (21). Сардор Нуриллаев (3329)


-73 кг вазн тоифаси

1 (1). Ҳидаят Ҳейдаров (Озарбайжон, 6773)

4 (4). Муроджон Йўлдошев (4663)

6 (5). Шаҳрам Аҳадов (4360)

15 (11). Обидхон Номонов (3271)


-81 кг вазн тоифаси 

1 (1). Маттиас Кассе (Бельгия, 8855)

26 (37). Шарофиддин Болтабоев (2210)

43 (38). Мусо Собиров (1434)

47 (47). Нурбек Муртозоев (1183)


-90 кг вазн тоифаси

1 (1). Лука Майсурадзе (Грузия, 6216)

7 (7). Давлат Бобонов (4334)

42 (38). Жаҳонгир Маматраҳимов (1413)


-100 кг вазн тоифаси

1 (1). Илия Суламанидзе (Грузия, 6545)

3 (3). Музаффарбек Тўрабоев (5064)

44 (43). Отабек Тўрабоев (1228)

45 (49). Рустам Шораҳматов (1140)

82 (129). Эрназар Сарсенбаев (406)


+100 кг вазн тоифаси

1 (1). Инал Тасоев (IJF, 6200)

4 (4). Алишер Юсупов (4730)

28 (21). Шоҳруҳхон Бахтиёров (2287)

56 (66). Ўткирбек Тўрабоев (757)


ҚИЗЛАР

-48 кг вазн тоифаси

1 (1). Ассунта Скутто (Италия, 6946)

22 (23). Ҳалимажон Қурбонова (2702)


-52 кг вазн тоифаси

1 (1). Диёра КЕЛДИЁРОВА (7750)

16 (14). Сита Кадамбаева (2654)

36 (41). Гулҳаё Жўраева (1424)


-57 кг вазн тоифаси

1 (1). Криста Дегучи (Канада, 8840)

27 (27). Шукуржон Аминова (1972)

53 (53). Нилуфар Ермаганбетова (911)


-63 кг вазн тоифаси

1 (1). Катерин Пинар (Канада, 6217)

56 (55). Севинч Исоқова (708)


-70 кг вазн тоифаси

1 (2). Барбара Матич (Хорватия, 7232)

18 (19). Гулноза Матниязова (2790)

27 (26). Шоҳиста Назарова (1927)


-78 кг вазн тоифаси

1 (1). Инбар Ланир (Исроил, 7685)

30 (31). Ирисхон Қурбонбоева (1570)


+78 кг вазн тоифаси

1 (1). Роман Дикко (Франция, 7545)

47 (52). Рината Илматова (847)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг