UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

30 янв 20:00
Янгиликлар

Кураш

IKA биринчи вице-президенти Ҳиндистон кураш оиласи билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт вазири, Халқаро Кураш ассоциацияси Биринчи вице-президенти Адҳам Икрамов мамлакат спорт тизими, чекка ҳудудларда ёшларни спортга жалб қилиш ва Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида спорт ҳамкорлигини яхшилаш масалалари бўйича Ҳиндистонга ташрифни амалга оширмоқда.

Ташрифнинг навбатдаги кунида жаноб Икрамов Ҳиндистон Кураш ассоциацияси мутассаддилари билан биргаликда Деҳли шаҳридаги Кураш машғулотларини бориб кўрди.

Жаноб Икрамовга IKA вице-президенти, Ҳиндистон Кураш ассоциацияси Раиси Жагдиш Татлер, IKA рефери директори Рави Капур, Ҳиндистон кураш президенти Рамеш Попле, Бош котиб Лал Сингҳ, бош ғазначи Дҳармендра Малҳотра ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатовлар ҳамроҳлик қилишди.

Дастлаб, Деҳли шаҳридаги Baba Gang Nath дзюдо-кураш академияси ва Apex кураш марказларига ташриф буюрди. Курашчиларнинг машғулотларини кузатди. Эътиборлиси, мазкур академиядан Осиё ўйинлари кумуш медали совриндорлари Пинки Балхара етишиб чиққан.

Ўзбекистонлик спорт расмийси Ҳиндистон клубларида кураш бўйича машғулотларни кузатиб, курашга қизиқувчи ёшларнинг кўплиги, мураббийларнинг маҳоратини юқори баҳолади. Ҳиндистонда кураш бўйича амалга оширилаётган ишлардан мамнунлиги маълум қилди.

Учрашув давомида жаноб Икрамов Баба Ганг Натҳ ва Апех академиясига иккита кураш гилами тўплами ва 60 та кураш яктаклари бериши режалаштирилаётганлини маълум қилди. Шунингдек, Ҳиндистонлик бир гуруҳ спортчилар ва мураббийларни Ўзбекистондаги энг яхши кураш мутахассислари билан ҳамкорликда тажриба алмашиш Дастурини йўлга қўйишга келишиб олинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг