UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

16 июл 07:49
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Сув спорти турлари, Олимпия ўйинлари

Икки федерация Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича ҳисобот берди

Юртимизда фаолият олиб бораётган Олимпия ўйинлари дастуридаги ҳар бир федерация Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича ҳисобот топширади.

Кеча Миллий олимпия қўмитасида ана шундай ҳисоботлардан бири ўтказилди. Унда Ўзбекистон “ROWING & CANOE” ҳамда сув спорти федерацияларининг иши кўриб чиқилди. 

Йиғилишни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президентлари Сакен Полатов ва Азиз Камилов, шунингдек, қўмитанинг бошқа ходимлари, барча федерацияларнинг мутасадди раҳбарлари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди. Ҳисобот учун дастлаб ушбу икки федерация танлаб олингани ҳам бежиз эмас. Зеро, мазкур спорт турлари Олимпия ўйинларида энг кўп медаль ўйналадиган йўналишларни қамраб олади. Бироқ бу бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари у қадар ҳам кўнгилдагидек эмас. Р.Шоабдураҳмонов бунга алоҳида тўхталиб ўтди. 

Ҳозирги кунда биз учун энг долзарб масала Токио Олимпиадаси ва унга тайёргарлик. Шу асосда спорт федерациялари ва машғулотлар жараёнини янада кучайтириш керак. Яхши натижага эришиш учун биз жон куйдириб ишлашимиз, олдимизда турган барча муаммоларни ҳал қилмоғимиз лозим. Шунингдек, спорт тиббиёти ва фармакологияси бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ҳамкорлик ишларини ҳам йўлга қўйишимиз талаб этилади. Барча федерация ва ассоциациялар диққатига, тақвимдаги лицензион ва рейтинг очко берадиган мусобақалар ҳамда улардаги муваффақиятли иштирокимизни назорат қилиш керак. Атлетларимизнинг юқори натижа қайд этишида фахрийларимизнинг ҳам ёрдами ас қотади. Улардаги бой тажрибадан фойдаланиб қолайлик. Ҳар бир федерацияга фахрийлар тўлиқ бириктирилсин ва улар имконияти даражасида терма жамоа билан ишлашсин”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон “rowing & canoe” федерациясининг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботни федерация Бош котиби Вячеслав Дидрих ўқиб эшиттирди. Унда В.Дидрих спортчиларимизнинг йил бошидан бери нуфузли халқаро мусобақаларда қайд этиб келаётган натижаларини, бу йилги жаҳон чемпионатига олиб борилаётган тайёргарлик, Токио Олимпиадаси учун кўзланаётган йўлланмалар ва медаль бўйича таҳлилий тақдимот қилиб берди. Шунингдек, сув спорти турлари федерацияси Бош котиби Алишер Ғаниев ҳам худди шу асосда тайёрлаб келган тақдимотини намойиш қилди. 

Йиғилиш давомида ҳар икки федерациянинг фаолиятига танқидий баҳо берилиб, олдинда қилиниши керак бўлган ишлар ва чора-тадбирлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Шунинг билан йиғилиш ўз ишини якунлади. Федерацияларнинг келгуси ҳисоботи яна икки ҳафтадан сўнг ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг