UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

03 янв 08:25
Янгиликлар

Шахмат

Икки гроссмейстеримиз FIDE ёш шахматчиларининг Топ-5`талигида

Хабар берганимиздек, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 1 январь ҳолатига кўра шахматчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Жумладан, 20 ёшгача бўлган шахматчиларнинг 2024 йил ҳисобидан илк рейтинги ҳам янгиланди. Декабрь ойи учун мўлжалланган Топ-10 рейтингидан икки ўзбекистонлик гроссмейстер жой олганди. Нодирбек Абдусатторов (2727) рейтингда 4-ўринни банд этган бўлса, Жавоҳир Синдаров (2701) 7-поғонага жойлашганди. Муҳиддин Мадаминов (2488) эса 69-поғонани эгаллаган эди.

Қувонарлиси, янгиланган рейтингда ҳар уччала шахматчимиз ҳам юқорилашга эришди. Энг катта ўсишга Мадаминов эришди, у 55-ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек учинчи, Жавоҳир эса бешинчи ўринга кўтарилди. Ўтган ойда 3-ўринда бўлган германиялик Винсент Кеймер (2743) рейтинг пешқадамига айланиб олди. Ҳиндистонлик Праггнанандҳа (2743) иккинчи ўринни сақлаб қолди.


FIDE 20 ёшгача шахматчилар рейтинги (Топ-10):

1. Винсент Кеймер (Германия, 2743)

2. Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2743)

3. Нодирбек АБДУСАТТОРОВ (Ўзбекистон, 2727)

4. Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2725)

5. Жавоҳир СИНДАРОВ (Ўзбекистон, 2701)

6. Сарин Ниҳал (Ҳиндистон, 2693)

7. Раунак Садҳвани (Ҳиндистон, 2654)

8. Йонас Бьерре (Дания, 2641)

9. Володар Мурзин (FIDE, 2635)

10. Мишра Абҳиманю (АҚШ, 2627)...


55. Муҳиддин Мадаминов (2488)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг