UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

27 июл 06:52
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки юнон-рум курашчимиз жаҳон чемпионати финалида!

Италия пойтахти Рим шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунё биринчилигининг иккинчи куни юнон-кураши бўйича беллашувлар давом эттирилди. Биз учун аҳамиятлиси, кеча курашга киришган уч классигимиздан икки нафари финалгача барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпионлиги учун гиламга чиқиш имкониятини қўлга киритишди. 

45 кг вазнда курашаётган Шаҳзод Рўзиохунов 1/4 финалда озарбайжонлик Ҳусейн Савадовни 11-3, 1/2 финалда руминиялик Ионут Мереутани 9-0 ҳисобида доғда қолдирди. Бугун у олтин медаль учун беллашувда украиналик Евген Поковбага қарши гиламга чиқади. 

51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Айтжан Халмаханов 1/8 финалда Амаре Фетене (Исроил) 4-1, 1/4 финалда Вадат Гасимли (Озарбайжон) 12-4, 1/2 финалда эса Анри Хозреванидзе (Грузия) устидан 8-0 ҳисобида устун келди. Унинг бугун жаҳон чемпионлиги учун кечадиган финал учрашувидаги рақиби Муҳаммадризо Голами (Эрон) бўлади.   

Афсуски, 71 кг вазндаги терма жамоамиз аъзоси Амиршоҳ Ваҳобов 1/16 финалда украиналик Максим Радикка имкониятни бой (0-9) бериб қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг