UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

17 май 10:52
Янгиликлар

Таэквондо

Илк бор 8 таэквондочи билан Гран-прида иштирок этиш имкониятига эгамиз

Тез орада таэквондо оламида Гран-при сериясига кирувчи нуфузли мусобақалар старт олади.

Ушбу турнирларда Олимпиада рейтингида юқори ўринда жойлашган спортчиларгина иштирок этишлари мумкин. Боиси, мазкур таснифдаги вазн тоифалари Олимпия ўйинларидаги каби шакллантирилган ва 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси мутасаддилари, мураббийлар штаби пухта тузилган режа асосида йил аввалида халқаро мусобақалар орқали таэквондочиларимизга максимал даражада рейтинг очко ишлаб олиш имкониятини тақдим қилишди. Бундан унумли фойдаланиб, шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз Гран-прида қатнашиш мумкин бўлган ҳудудга кира олдилар. 

Келинг, шу ўринда таэквондочиларимизнинг Олимпиада рейтингдаги ўрнига бир назар ташлаймиз. Бунда Гран-при мусобақаларида қатнашиши мумкин бўлган спортчиларимизнинг ўрнини кўрсатиб ўтамиз.

-68 кг:
1. Брэдли Синден (Буюк Британия) – 274.14
2. Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон) – 220.04 …
35. Нияз Пулатов (Ўзбекистон) – 68.53

-80 кг:
1. Максим Храмцов (Россия) – 337.51 ...
6. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 166.99 ...
18. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон) – 85.31

+80 кг:
1. Владислав Ларин (Россия) – 352.96 ...
44. Шоҳруҳ Ражабов (Ўзбекистон) – 46.56

-57 кг:
1. Анастасия Золотич (АҚШ) – 316.70 ...
13. Чарос Қаюмова (Ўзбекистон) – 125.53

-67 кг:
1. Матея Еличич (Хорватия) – 335.26 ...
14. Феруза Содиқова (Ўзбекистон) – 127.71

+67 кг:
1. Бьянка Уолкден (Буюк Британия) – 344.76 ...
10. Светлана Осипова (Ўзбекистон) – 130.10

Кўриб турганингиздек, Гран-при турнирларида саккиз нафар вакилимиз иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз илк бор бундай катта таркибда дунёнинг энг сара таэквондочилари билан рақобат қилишга тайёрланмоқда. Бу мавсумдаги мусобақалар 3-5 июнь кунлари Рим, 2-4 сентябрь санасида Париж ва 21-23 октябрда Манчестер шаҳарларида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг