UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

29 янв 13:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Илмий тадқиқотлар институти халқаро ҳамкорликни бошлади + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУРоссия
Шу кунларда Россия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм университети Шарқ яккакурашлари ва кураш назарияси ҳамда услубияти кафедраси профессори Виктор Шиян юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ комплекс билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, спортда илм-фанни жадал ривожлантириш, юқори малакали рақобатбардош тренер-ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғриси”даги ПҚ-4877-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ташкил этилди. Илмий тадқиқотлар институти шу йилнинг январь ойидан ўз фаолиятини бошлади. Шу кунга қадар Россия, Беларусь Республикаси, Хитой, Япония, Германия ва бошқа етакчи хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги тажрибаси ва у ерда фаолият олиб бораётган олимлар фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, жисмония тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотлар масаласи бўйича кўп йиллик тажрибага эга, 15 йил давомида Россия жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилган, ҳозирда Россия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм университети Шарқ яккакурашлари ва кураш назарияси ва услубияти кафедраси профессори Шиян Виктор Владимирович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан мамлакатимизга таклиф этилди.

Юртимизда меҳмон бўлиб турган  хорижлик олим В.В.Шиян ташриф доирасида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолияти билан яқиндан танишмоқда. 

Хусусан, В.В.Шиян кеча 28 январь куни институтнинг ташкилий тузилмаси, ходимлар таркиби, устувор вазифалари ҳамда истиқболли режаларини кўздан кечириб, илмий-амалий семинарда иштирок этди ва ўзининг фойдали маслаҳатлари билан ўртоқлашди. 

Жумладан:

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг назарий ва илмий методологик асосларини яратиш;

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, халқаро ҳамда маҳаллий илмий ва амалий грант лойиҳаларини жалб этиш; 

Юқори малакали спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида комплекс илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқиш; 

спорт турлари бўйича терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;

спорт психологияси, диетологияси, реабилитацияси ва тиббиёти бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали, илмий асосланган воситалар ва услубларни ишлаб чиқиш;

спортчиларнинг функционал, биокимёвий, психодиагностика, биомеханик иш қобилиятини диагностика қилиш ва коррекциялаш тизимини йўлга қўйиш;

селекция ишларини самарали ташкил этиш мақсадида тренер-селекционер ва мутахассисларга методик ёрдам бериш;

аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ҳолати натижаларини мониторинг қилиш ва коррекциялаш бўйича илмий-услубий тавсиялар бериш;

тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш юзасидан ўз таклифларини берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги ЎРҚ-576-сон Қонуни, 2020 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4877-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида педагогика фанлари доктори, профессор И.А.Кошбахтиев ҳамда А. Ш. Ҳамроевнинг “Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларида юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш” йўналиши бўйича инсон мушаклари биомеханикасини ўрганиш; Сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган инструментал усуллардан фойдаланган ҳолда мушакларни тортиш кучининг катталигини аниқлаш учун аппарат қурилмасини ишлаб чиқиш илмий-амалий лойиҳаси муҳокама этилди. Ушбу лойиҳанинг долзарблиги, лойиҳа натижаларни синовдан ўтказиш ва уни амалга ошириш юзасидан ҳам аниқ тавсиялар берилди.

Бундан ташқари университет профессор-ўқитувчилари, Илмий тадқиқот институти ходимлари, докторантурада таҳсил олаётган изланувчилар иштирокида семинар ташкил этилди. 

Семинарни университет ректори, профессор М.Болтабаев очиб бериб, россиялик олим В.В.Шиянга ташрифи учун миннатдорчилик изҳор этди. 

Семинарда институт лабораторияси ходимлари, мустақил изланувчилар Д. Бердиева, Г. Боқиева ҳамда С. Собироваларнинг “Лаёқатли спортчиларни танлаб олишда генетик, физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларга асосланган инновацион усулларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги гранд лойиҳаси ҳам хорижлик мутахассис иштирокида муҳокамадан ўтказилди ва уларга гранд лойиҳаси юзасидан зарур тавсиялар берилди. Семинар якунига етгач, профессор В. В. Шиян иштирокида  енгил атлетикачилар учун мўлжалланган тренажёр зали, янгидан бунёд этилган бокс зали ва кураш турларига ихтисослашган зални бориб кўришди. Меҳмон талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ҳар томонлама қулай ва замонавий типда қад ростлаган бундай спорт заллари, ўқув хоналарига юқори баҳо бериб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда жисмоний тарбия спортга янаям кучли эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Россия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм университети Шарқ яккакурашлари ва кураш назарияси ва услубияти кафедраси профессори Шиян Виктор Владимирович иштирокида 31 январга қадар университет мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари учун “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш йўллари” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилади.

ЎзДЖТСУ Миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси Миржалол ШУКУРОВ ҳамда ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг