UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 фев 17:09
Янгиликлар

Оғир атлетика

Илья Ильин Тошкентда давом этаётган мусобақада ғолиб бўлди

Бугун Халқаро бирдамлик мусобақасининг сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бироз аввал -96 кг вазн тоифасида совриндорлар номига аниқлик киритилди. Ушбу вазнда икки нафар вакилимиз Умарбек Шоҳназаров ҳамда Чирчиқ оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси 18 ёшли Мирҳосил Мирзабаев ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мирҳосил даст кўтаришда 152 кг тошни кўтариб, ўз шахсий рекордини 2 кг га оширди. Силтаб кўтаришда 178 кг билан чекланган ҳамюртимиз афсуски, медалсиз қолди.

Умарбек Шоҳназаров даст кўтаришда 155 кг, силтаб кўтаришда 186 кг, икки баҳс якунида 341 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, терма жамоамиз учун иккита бронза медални тақдим этди. Шунингдек, бу вазн тоифасида силтаб кўтариш дастурида Саудия Арабистонлик Али Аҳмедга ҳам бронза медали насиб қилди.

Қатарлик иқтидорли спортчи Фарес Элбаҳ 159 + 194 = 353 кг оғирлик билан иккинчи ўрини қўлга киритган бўлса,-102 кг вазннинг олтин медали тўрт карра жаҳон чемпиони ва икки карра олимпия ўйинлари ғолиби қозоғистонлик Илья Ильинга насиб этди. У мусобақада 160 + 195 = 355 кг тош кўтаришга эришган.

«Руслан Нуриддинов билан дўстмиз»

«Ўзбекистонлик оғир атлетикачиларга аввалдан ҳурматим баланд. Ўзбекистон терма жамоаси таркиби анча ёш. Улар оғир-босиқлик билан жуда ақлли ҳаракат қилишяпти. Мен ишонаман келажакда бу йигитлардан Олимпиада чемпионлари чиқади. Биз Олимпиада рекордчиси Руслан Нуриддинов билан дўстмиз. Кўрганингиздек олтин медалларни дўстимнинг қўлидан қабул қилиб олдим. Бу инсонга ўзгача ҳисларни тақдим этади. Ҳа, ёшим анчайин катта, спортчилик фаолиятимни тугатишимга ҳали вақт бордек, назаримда»,- деди мусобақа ғолиби Илья Ильин.

«Олимпия ўйинларида ғолиб бўлмоқчиман»

“Чемпионатдаги рақибларимнинг имкониятларини тўғри баҳолаган ҳолда бронза медаль олишни мақсад қилгандим ва буни уддаладим. Мени илк бор дадам залга олиб борганлар. Уларнинг ўзлари шу спорт тури бўйича мураббийлик қилардилар. Лекин, менинг биринчи мураббийим амаким- Шариф Шоҳназаров бўладилар. Улардан жуда ҳам миннатдорман. Ҳозирги устозим- Баҳром Меднибаевга алоҳида раҳмат айтаман.Бизни келажагимиз ҳали олдинда. Келажакда Олимпиада ареналарида мадҳиямиз баланд янграши йўлида бор имкониятларимни ишга соламан”,-деди Умарбек Шоҳназаров




Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Фото: Жасин Биркенов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг