UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0

25 июн 18:02
Янгиликлар

Самбо

Интервью. Аламжон Муллаев Тошкентдаги Осиё чемпионати, қитъа самбосидаги рақобат ва бошқа масалалар ҳақида

Халқаро самбо федерацияси расмий сайти айни пайтда Осиё самбо уюшмаси президенти лавозимида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Аламжон Муллаев билан интервью ташкил этди.

Интервью давомида Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионати, қитъа самбочилари ўртасидаги рақобат, шунингдек ташкилот раҳбарлигидаги янги мақсад ва вазифалар ҳақида сўз боради. 

- Хеч кимга сир эмас, Тошкентдаги Осиё чемпионати ноябрда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини бажарди. Сизнингча, мусобақа қай даражада ташкил этилди?

- Мен хурсанд бўлдим. Бундай турдаги мусобақалар қанчалик кўп ўтказилса, шунча яхши. Тажрибанинг ортиқчаси бўлмайди - ҳар бир янги тадриба аввалгилари билан таққослаш учун ажойиб имкониятдир. Муваффақиятли ҳолатларни қайд қилиб қўямиз, камчиликларга эътибор қаратамиз ва ривожланишда давом этамиз. Ишонаманки, ноябрь ойида биз самбо дунёсини ҳайратда қолдира оламиз. Мамлакат спорт ва туризм вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ҳам бу борада ўз ёрдамини кўрсатмоқда. Бизга уларнинг қўллаб-қувватлови зарур. 


- Ўзбекистон самбо ассоциацияси ўз вазифасини уддалади деб айта оласизми?

- Шубҳасиз. Амалга оширилган иш учун шахсан ассоциация раҳбари Алишер Алимов ва унинг жамоасига миннатдорчилик билдиришни истардим. Қайд этиш лозимки, у мазкур лавозимда иш бошлаганида ҳолат умуман бошқача эди. Бугунги кунга келиб, биз фарқни ҳис қилдик. Алишер Рихсибаевич ўз олдига умидли ва маҳоратли кадрларни тўплай олган серғайрат раҳбардир. 



- Мухлисларнинг трибунада бўлмагани - ўйланган режами?

- Ҳа. Биз жаҳонда юзага келган эпидемиологик вазият сабаб мухлисларсиз ўтказишга қарор қилдик. Расмий шахслар ва федерациялар раҳбарларини ҳисобга олмаганда, залда фақат спортчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва терма жамоалар вакиллари бўлишди. Очилиш маросимида эса маҳаллий ансамбл ва хонандалар ўз чиқишлари билан барчамизни хурсанд этишди. 


- Ўзбекистон ва Қозоғистон яққол етакчилик қилганига қарамай, қитъада рақобат даражаси яхшигина ўсгани сезилди...

- Фикрингизга қўшиламан. Медаль учун ўтказилган баҳслар шиддатли ва кескин курашларга бой бўлди. Шунингдек, кўпчилик йирик мусобақаларни соғингани кўринди. Йигитларнинг кўзлари ёниб турганига гувоҳ бўлдим. Қийинчиликларга қарамай, Тошкентга Ироқ ва Фаластиндан ҳам спортчилар боришди. Афсуски, Мўғулистон ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари баҳсларда қатнашишмади, акс ҳолда гилам янада "ёнарди". Аммо, уларни ҳам тушуниш лозим - уйга қайтгандан сўнг икки ҳафталик карантинда ўтириш осон эмас. 

Яқин орада Индонезияда очиқ чемпионат ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу минтақадани ҳам жонлантирмоқчимиз. Келаси йили эса Осиё чемпионати Ливанда ўтказилади. Бу самбонинг Яқин Шарққа "юриши" бўлади. Умумий олганда, Осиёда самбо ривожланмоқда. Бу Сербиядаги жаҳон чемпионатидаги натижаларда ҳам акс этди. 



- Қозоғистонлик қизларнинг мусобақага ажойиб формада келиши сизни ҳайрон қолдирдими?

- Ҳа, бу менда яхши таассурот қолдирди. Улар томонидан қўлга киритилган олтин медаллар терма жамоада иш қай даражада яхши йўлга қўйилганини кўрсатиб турибди. Демак мураббий ва спортчилар меҳнат қилишмоқда, улар ўртасида ўзаро ишонч ва аҳиллик бор. 


- Яқинда сиз 2025 йилга қадар Осиё самбо уюшмасининг раҳбари лавозимига қайта сайландингиз. Бу муддат учун ўз олдингизга қандай вазифалар қўймоқдасиз?

- Энг асосий вазифа - миллий федерациялар фаолиятини ривожлантириш ва етишиб чиқаётган авлодга асосий эътиборни қаратиш. Айниқса, самбо спорти ўзининг илк қадамларини ташлаётган мамлакатларга. Шунингдек, Хитой билан ҳам ҳамкорлик қилмоқчимиз. У ерда спортчиларни қандай тайёрлашни билишади. Агар барчаси режа асосида кечса, қитъада рақобат кучайса бундан фақат хурсанд бўламан. Чунки биз учун самбони оммавийлаштириш муҳим.


- Спорт турининг оммавийлашуви томошабоплигига ҳам боғлиқ. Бу борада жанговар самбо оддийсини ортда қолдираётгандек...

- Аралаш яккакурашлар жадал суръатда ривожланмоқда. Бу борада ҳомийлар ва телевидения кам катта роль ўйнайди. Мухлислар юқори темп, ёрқин эффектлар исташади. Жанговар самбо эса ушбу талабларга жавоб бера олади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг