UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

02 апр 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ишчи гуруҳ бу сафар Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманларида бўлди + ФОТО

Тошкент вилоятида спорт ва ёшлар ишлари соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш юзасидан тузилган Республика ишчи гуруҳи яна бир қатор ҳудудларни кўздан кечирди.

Мутасаддилар бу гал Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманларида бўлиб, у ерлардаги шароитларни ўрганишди. 

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бўлим бошлиғи Акром Низаметдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳар бир ҳудудда бўлгани каби дастлаб туманларда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан кун тартибидаги мавзулар юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда мавжуд масалалар муҳокама қилиниб, масъулларнинг вазифалари белгилаб олинди. 

Шундан сўнг ушбу туманларда фаолият олиб бораётган баъзи спорт объектлари кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида ҳар бир мактабнинг тиббиёт пункти, тўгараклар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди. 

Бошқа туманларда бўлгани каби мазкур ҳудудларда ҳам спорт мактабларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг