UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

25 июн 15:05
Янгиликлар

Болалар спорти

Ишчи гуруҳ Чуст туманидаги БЎСМ ҳолатини кўздан кечирди

Айни кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Наманган вилоятида бўлиб турибди.

Сўнги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортчилар машғулотларни олиб бориши учун етарли шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, хабарингиз бор айни кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Наманган вилоятида бўлиб турибди. Ишчи гуруҳ вакиллари Поп ва Чуст туманларида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг моддий-техник базаси ҳолати, спортчиларга яратиб берилган шароитлар шунингдек, ижро интизоми қай тарзда олиб борилаётганлигини ўрганди.

Ҳозирги кунда спорт мактабида 15 та спорт тури бўйича 1738 нафар спортчи-ўқувчилар мунтазам спорт билан шуғулланиб келмоқда. Шундан 538 нафарини қизлар ташкил этади. Спорт мактабида 75 нафар тренер фаолият олиб бораётган бўлса, (35 нафари олий маълумотли) шундан 21 нафарини аёл мураббийлар ташкил этади. Мазкур спорт мактаби бокс, таэквондо WTF ҳамда стол тенниси спорт турларига ихтисослашган. Шу кунга келиб 17 нафар спортчи терма жамоа аъзоси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз сўнги йилларда Чуст туманида спортга катта эътибор қаратилмоқда. Тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан бир нечта Халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари етишиб чиққан. Мисол учун бокс бўйича Бразилиянинг Рио-до-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг бронза медали, 2015 йили Дохада ўтказилган жаҳон чемпионати кумуш медали ҳамда 2015-2017 йиллари ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш ва олтин медаллари соҳиби шунингдек, WBA ва IBF камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиев ҳам мазкур спорт мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳининг Намангандаги фаолияти давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг