UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

25 июн 10:54
Янгиликлар

Болалар спорти

Ишчи гуруҳ Поп тумани спорт мактаби фаолиятини ўрганмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини ўрганиш мақсадида Наманган вилояти бўйлаб хизмат сафарида бўлиб турибди.

Маълумки, охирги йилларда республикамизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча ишчи гуруҳ томонидан куннинг иккинчи ярмида Поп туманида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар ва спорт мактабларида шуғулланаётган иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда улардан спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш бўйича қилинган амалий ишлар билан яқиндан танишилди.

Тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1058 нафар ёшлар спортнинг 19 та тури бўйича машғулотлар ўтаказиб келган. Спортчиларга жами 43 нафар тренер сабоқлар бериб келар эди. Айни пайтда туман «қизил» ҳудудлар тоифасига киритилганлиги сабабли ушбу   таълим муассасаси вақтинчалик иш фаолиятини тўхтатиб турибди.

Туман дзюдо, бокс ва юнон-рум кураши спорт турларига ихтисослаштирилган бўлиб, спорт мактабида ушбу спорт турларидан Миллий терма жамоа аъзоларини етиштириб чиқариш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан муассасанинг фаолияти ўрганилиб, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ички буйруқлари ижроси юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг