UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0

16 янв 08:26
Янгиликлар

Тадбирлар, Қишки спорт турлари

Искандар Шодиев Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ ва қишки спорт турлари ассоциацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Йиғилишни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Касимов даставвал кун тартибига қўйилган масалаларни конференция делегатларига ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Ассоциациянинг аввалги раҳбарияти ўз хоҳишига кўра тақдим қилган лавозимидан озод этилиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш, ташкилотга янги раис ва унинг ўринбосарларини сайлаш, Ижроқўм аъзоларини шакллантириб олиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар эди.

Конференцияни Рустам Шоабдураҳмонов очиб берди.

“Олдимизда масъулиятли йил кутиб турибди. Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига катта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ниятимиз – Токио Олимпиадаси белгиланган муддатда ўтказилиб, унда спортчиларимиз ўз ғалабалари билан халқимиз ва Президентимизни хурсанд қилишсин. Очиғини айтганда, қишки спорт турларида сўнгги йилларда эътироф этишга арзигулик натижаларга эриша олмадик. Президентимиз ташаббуслари билан Тошкент вилоятида “Амирсой” йирик тоғ-чанғи комплекси, пойтахтимизда “Ҳумо арена” кўптармоқли муз саройи фойдаланишга топширилди. Ишонамизки, бундай бунёдкорлик ишлари қишки спорт турларининг ривожланишига улкан туртки бўлади”, – деди МОҚ раиси.

Йиғилиш давомида Ойбек Касимов шу пайтгача Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси лавозимида ишлаб келган Ҳаким Раҳимович Тўлагановнинг хизматлари учун спорт жамоатчилиги номидан ташаккур билдирди. Ўз навбатида, конференция делегатлари Ҳаким Тўлагановнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилиш ҳақидаги аризасини бир овоздан қаноатлантиришди. Шундан сўнг унинг ўрнига МОҚ раиси маслаҳатчиси, Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси ўринбосари Искандар Касимович Шодиев номзоди таклиф этилди. Номзод йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди ва Искандар Шодиев Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.

“Барчага мени қўллаб-қувватлашгани ва ишонч билдиришгани учун ташаккур айтиб қоламан. Келажакда муҳтарам Президентимизнинг ишончларини оқлашга, юртимизда қишки спорт турлари ривожини янги босқичга олиб чиқишга ваъда берамиз. Бу йўлда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда бир жамоа бўлиб ишлаймиз”, – деди Искандар Шодиев.

Шундан сўнг МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, Ўзбекистон хоккей федерациясининг Ижрочи директори Элбек Маҳмудов ва бошқа бир қатор мутахассислар Искандар Шодиев ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилиш давомида МОҚ раиси маслаҳатчиси Шерзод Асатуллаев ва “Амирсой” тоғ-чанғи комплекси директорлар кенгаши раиси Равшан Убайдуллаев Ассоциация раиси ўринбосарлари сифатида сайланган бўлсалар, бунгача фаолият олиб борган Евгений Рохин ушбу лавозимга қайта сайланди. 

Шунингдек, келгуси ҳисобот-сайлов конференциясигача Шерзод Асатуллаев Ассоциация Бош котиби вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борадиган бўлди. Шунинг билан, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг