UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

07 авг 07:25
Янгиликлар

Велоспорт

Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Учта медаль билан учинчи ўриндамиз

Туркиянинг қадим Конья шаҳрида ислом давлатлари ўртасидаги V Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Хабарингиз бор, ислом оламидаги ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 265 нафар атлети 23 та спорт тури бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Биринчилардан бўлиб велоспортчиларимиз спортчиларимизнинг иштирокини бошлаб берди. 

Велоспортнинг трек йўналишида кечган мусобақанинг кечаги куни 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритдик. Қозоғистон терма жамоаси ушбу баҳсларда 2 та олтин, 1 та бронза медалига сазовор бўлди. 

Янги қуриб битказилган Konya Olympic Velodrome трекида кечган мусобақасининг аёллар ўртасидаги индивидуал пойга баҳсларида 14, эркакларда эса 24 нафар иштирокчи медаллар учун стартга чиқди. 

Аёллар ўртасидаги индивидуал пойгада қозоғистонлик Рината Султонова олтин, ҳамюртимиз Янина Кускова кумуш, яна бир қозоқ велоспортчиси Марина Кузмина бронза медалини қўлга киритди. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса олтин медаль тақдири қозоғистонлик спортчилар ўртасида ҳал бўлди. Алишер Жумахан Ислом Бирдамлиги ўйинлари чемпиони, Дмитрий Носков кумуш медаль соҳибига айланди. Бу йўналишда ҳамюртимиз Алексей Фомовский бронза медалига сазовор бўлди. 

Шу тариқа, икки кунлик велотрек мусобақаси якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди. Илк кунги баҳсларда София Каримова терма жамоамизга ушбу мусобақадаги илк медални тақдим этган эди.

Бугунги кун беллашувлари олдидан Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди. БАА терма жамоаси 1 та олтин медаль билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан якун ясаган. Кейинги ўринлардаги Эрон ва Малайзия делегацияларида 1 тадан кумуш медаль бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг