UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

08 авг 08:02
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ислом бирдамлиги ўйинларида медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўриндамиз?

Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Кечаги кунги баҳслардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза, жами 7 та медаль билан 56 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибмиз. Кечаги беллашувларда пара сузувчимиз Азизбек Бойназаров 100 метр масофага ўтказилган баттерфляй баҳсида терма жамоамизга иккинчи олтин медални тақдим этди. Ушбу финалда иштирок этган Султонбек Нуриддинов эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Медаллари жамғариш бўйича Туркия терма жамоаси пешқадамликни ўз қўлига олди. Кеча мезбонлар пара сузиш баҳсларидаги олтин медаллар эвазига биринчи ўринга кўтарилиб олишди. Туркия ҳисобида 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали бор. Қозоғистон спортчилари 3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этишган. БАА 2 та олтин ва 1 та бронза медали билан 4-ўринни банд этган бўлса, Эрон терма жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш медали билан кучли бешликка якун ясаган. 

Шунингдек, Малайзия (1 та кумуш), Уганда (1 та кумуш) ва Саудия Арабистони (1 та бронза) делегациялари ҳам V Ислом бирдамлиги ўйинларининг битта медалини қўлга киритган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг