UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

12 авг 17:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Ислом бирдамлиги спорт ташкилоти раҳбари ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятини юқори баҳолади

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида бир қатор халқаро ташкилотлар мутасаддилари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш доирасида расмий учрашувлар ўтказмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Ислом бирдамлиги спорт ташкилоти раҳбари шаҳзода Абдулазиз бин Турки Ал Файсал Ал Сауд билан ташкил этилди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам қатнашди.

Учрашув давомида айни вақтда давом этаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида делегацияларнинг иштироки, спортчилар учун яратилган шароитлар ва кутилаётган натижалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталар ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан амалий ишларни ташкил қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон мазкур мусобақада иштирок этаётган энг катта делегациялардан бири ҳисобланади. Шаҳзода Ал Файсал Ал Сауд мусобақада ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятларини юқори баҳолаб, вакилларимизга омад тилаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икрамов ташрифи давомида Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Меҳмет Касапоглу билан ҳам ҳамкорлик алоқалари бўйича қатор келишувларга эришган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг