UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

23 май 11:26
Янгиликлар

Оғир атлетика

Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти Шахрилло Махмудов, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жўра Зоиров, Грузия оғир атлетика федерацияси президенти, 3 карра Олимпиада чемпиони Кахи Кахиашвили жавоб беришди.  

Дастлаб Шахрилло Махмудов сўзга чиқди: "

Авваламбор, жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг турли қисмларида ёрдам бергани учун ҳукуматимизга ташаккур. Шунингдек, Миллий олимпия қўмитасига раҳмат айтмоқчиман. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрилди.

Куни-кеча халқаро оғир атлетика федерацияси вакиллари билан мусобақа ўтиши режалаштирилган зални кўздан кечирдик. Мусобақа учун барчаси тайёр. 

Асосий вазифа 4-йўлланмани қўлга киритиш. Рекордлар ёки бошқа натижаларга чалғиб, асосий мақсадни унутмаслик зарур. Йўлланма учун Кумушхон Файзуллаева ва Жабборова Турсуной ҳаракат қилишади. Қолган барча спортчиларимиздан ҳам муваффақиятли чиқишларни ва совринлар ўринларни эгаллашларини кутиб қоламиз. 

Шунингдек, мусобақани чиройли ўтказиб олгач, меҳмонларни уй-уйларига тинч, эсон-омон кузатиб олишимиз жуда муҳим".

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жўра Зоиров: 

"Мусобақага кўнгилдагидек тайёргарлик кўрдик. Федерация раҳбариятига ташаккур, барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришди. Мусобақада аввал режалаштирилганлардан фақатгина Нигора Сувонова турнирда иштирок этмайди. Ёш спортчимиз асосий терма жамоамиз таркибида Владивостокдаги йиғин давомида жароҳат олган ва биз эҳтиёт чораси сифатида ҳам мусобақани ўтказиб юборишни маъқул кўрдик.

Жаҳон чемпионатида кучли жамоалар етарлича топилади. Грузия, Россия ва aрманистонлик атлетлар аввалдан фаворитлар қаторида тилга олинган бўлса, осиёликлар қанчалик кучга эканини яқинда Тошкентда ўтган қитъа чемпионатидаги жаҳон рекордлари сони исботлаб турибди.

Турнирда Муҳаммадқодир Тоштемиров ва Кумушхон Файзуллаевадан нафақат олтин медаль балки рекорд ҳам кутяпмиз.

Тўғри, биз бундан ҳам кўпроқ атлетни мусобақа рўйхатига киритишимиз мумкин эди. Аммо биринчидан, аслида мусобақа хорижда ўтиши керак эди, пандемик ҳолат туфайли Ўзбекистон чемпионатни қабул қилмоқда, лекин рўйхатни ўзгартиришнинг энди иложи йўқ эди. Қўшимчасига, биз терма жамоа базасига жамланган спортчиларни тўлиқ биламиз ва улардан кўнглимиз тўқ. Биз тўлиқ назорат қила олмаган атлетни халқаро мусобақага рўйхатдан ўтказиш эса таваккалчилик бўларди.

Умид қиламанки, биз баъзи рақиблардан сон жиҳатидан камроқ бўлсак ҳам, сифат борасида мухлисларни хурсанд қила оламиз".

Грузия оғир атлетика федерацияси президенти, 3 карра Олимпиада чемпиони Кахи Кахиашвили: 

"Мен бундан бир неча йил муқаддам юртингизга ташриф буюрганман. У пайтлар ҳали спортчи эдим, энди Федерация президенти сифатида бу ердаман.

Дўстим Шахрилло бошчилигида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси катта иш бажаргани, мусобақага ажойиб тайёргарлик кўрганига гувоҳ бўлдим. Юртингизнинг гўзаллигини алоҳида таърифлаб ўтиш лозим. Умуман олганда мусобақа борасида ҳам, юртингиз ҳақида таассуротлар ҳам ажойиб.

Уч йил муқаддам юртингизда ўтган жаҳон чемпионатига ҳам у қадар кўп спортчи билан келмагандик. Аммо медаллар борасида энг яхши бўлганмиз. Бу сафарги мусобақада фақатгина юқори ўринлар учун курашамиз".

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг