UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

27 ноя 13:55
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатида "Cobalt" ва "Spark" автомашиналари ўз эгаларига топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Жиззах шаҳрида ўтказилган белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

25-26 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 56 000 АҚШ доллари бўлган жаҳон чемпионатининг биринчи кунги белбоғли кураш йўналиши бўйича баҳсларида терма жамоамиз 13 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни қўлга киртиганди. 

Белбоғли курашнинг эркин йўналишида кечган кечаги беллашувларда эса умумжамоа ҳисобида Қозоғистон полвонлари энг кўп олтин медалларни жамғарган ҳолда биринчи бўлишди.

Ниҳоят, жаҳон чемпионати якунига етгач ғолиб ва совриндор спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонларга диплом, медаль ҳамда белгиланган 10.000000, 7.000000 ва 5.000000 сўм пул мукофотлари топширилди. 

Бундан ташқари мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоасига Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - "Кобалт" автомобили тақдим этилди. 

Иккинчи кунги эркин йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Қозоғистон терма жамоасига ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - "Спарк" автомобили топширилди.

Тантанали тарзда ўтган тақдирлаш маросимида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Синдор Раҳмонқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муротов ва бошқалар иштирок этишди. 

Шунингдек, жаҳон чемпионати  доирасида Осиё белбоғли кураш конфедрациясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур таъсис йиғилишида Осиё белбоғли кураш конфедрациясига ўзбекистонлик Мўмин Муротов раис этиб сайланди.

Қуйида иккинчи кунги эркин йўналишда ғолиб ва совриндорлар билан танишинг.

Ўғил болалар. Эркин йўналиш

57 кг вазн тоифаси

1. Камронбек Ортиқов (Ўзбекистон) 

2. Даничер Ўралов (Ўзбекистон) 

3. Жандос Обубакиров (Қозоғистон) 

3. Нарирбай ат Кенхебай (Қирғизистон) 


62 кг вазн тоифаси

1. Нурсултан Нурсеитов (Қозоғистон)

2. Шоҳруҳ Зокиров (Ўзбекистон) 

3. Калисбек Каюмов (Қирғизистон) 

3. Исмоил Умирзоқов (Ўзбекистон) 

  

68 кг вазн тоифаси

1. Саян Курмангалиев (Қозоғистон) 

2. Нурканат Каинбердиев (Қирғизистон) 

3. Фаёзбек Абдуғаффоров (Ўзбекистон)

3. Илёс Аҳмадов (Ўзбекистон) 


75 кг вазн тоифаси

1. Илназ Рамазанов (Россия) 

2. Асадбек Раҳматов (Ўзбекистон) 

3. Алан Текеев (Россия) 

3. Науризбек Мамит (Қозоғистон) 


82 кг вазн тоифаси

1. Замир Чомаев (Россия) 

2. Артур Зарипов (Россия) 

3. Муҳаммаджон Расулов (Ўзбекистон) 

3. Шероз Оқилов (Тожикистон) 


90 кг вазн тоифаси

1. Айберген Алдаберген (Қозоғистон) 

2. Бакитбек Уулу Бекзод (Қирғизистон) 

3. Асадбек Хотамов (Ўзбекистон) 

3. Диёрбек Худойберганов (Ўзбекистон) 


-100 кг вазн тоифаси 

1. Зангар Жанабек (Қозоғистон) 

2. Азизбек Абдумаликов (Ўзбекистон) 

3. Нурмамбет Раимали (Қирғизистон)

3. Айдар Каримов (Россия) 


+100 кг вазн тоифаси

1. Зураб Макатсарли (Россия) 

2. Нурали ули Бекзат (Қозоғистон)

3. Озод  Ўринбоев (Ўзбекистон)

3. Арсланбек Турдурбеков (Қирғизистон)

Қизлар. Эркин йўналиш

48 кг вазн тоифаси

1. Мухлисахон Сотволдиева (Ўзбекистон) 

2. Айгерим Ретбаева (Қозоғистон) 

3. Балимай Толегаев (Қозоғистон)

3. Дурдона Каримова (Ўзбекистон) 


52 кг вазн тоифаси

1. Юлдуз Абдуллаева (Ўзбекистон) 

2. Залина Исламова (Россия) 

3. Назерке Абилтаева (Қозоғистон) 

3. Шаҳноза Абдуқодирова (Қодирова)


58 кг вазн тоифаси

1. Ольга Шугаева (Россия) 

2. Аяулм Куанишова (Қозоғистон)  

3. Сагат Баигараева (Қозоғистон) 

3. Аксунгул Жангабаева (Ўзбекистон)  


66 кг вазн тоифаси

1. Асижан Орунбасарова (Қозоғистон) 

2. Жаҳона Эсонова (Ўзбекистон) 

3. Жулдиз Жумахан (Қозоғистон) 

3. Машҳура Суннатиллаева (Ўзбекистон) 


76 кг вазн тоифаси

1. Зебохон Носирова (Ўзбекистон) 

2. Беcкет Каддигул (Қозоғистон) 

3. Динорахон Қосимова (Ўзбекистон) 

3. Дина Бодан (Қозоғистон) 


+76 кг вазн тоифаси

1. Аизхан Анарбекова (Қирғизистон) 

2. Жаная Интикбай (Қозоғистон) 

3. Наргиза Дарябаева (Ўзбекистон) 

3. Фазилатхон Турсунова (Ўзбекистон)

Алимурод МАМАДАМИНОВ, Илҳом РАҲМОНОВ Жиззах шаҳридан 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг