UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0

01 ноя 21:58
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Эшкак эшиш

Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг тренерлари мукофотланди

Жаҳон чемпионатлари совриндорлари тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4056-сон Фармони ҳамда “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида” 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3196-сон қарорига асосан жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерларнинг ҳар бирига бир марталик пул мукофотларини бериш ҳақида”

2019 йил 29 октябрдаги 896-ф-сон фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари, мукофотланган спортчи ва мураббийларнинг яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов жаҳон ареналарида юксак натижалар қайд этиб келаётган спортчиларимизни мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармойишини ўқиб эшиттирди.

Фармойишга асосан спортнинг Олимпия ва паралимпия турлари, жумладан жорий йил давомида парапауэрлифтинг (2019 йил 12-20 июль, Қозоғистон), эшкак эшиш (2019 йил 21-25 август, Венгрия), дзюдо (2019 йил 25-31 август, Япония), бокс (2019 йил 6-22 сентябрь, Россия) ҳамда спорт курашлари (2019 йил 14-22 сентябрь, Қозоғистон) бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги спортчиларга ҳамда уларнинг тренерларига бир марта тўланадиган пул мукофотлари тантанали топширилди.

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Зоиров Шаҳобиддин Шокирович – бокс бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Мирзахалилов Миразиз Мирзакарим ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Мирзаева Шахноза Шокир қизи – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Варданян Арам Симонович – юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари;

Кузиева Рўза Рашидовна – парапауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари;

Лутфуллаев Шарофуддин Рустамович – дзюдо бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари;

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари;

Ассакалов Рустам Сихатбиевич – юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ўғли – юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Ботуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Гулиев Артур Марленович – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Зокирова Нилуфар Обиджон қизи – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Мамадалиев Элёр Муҳаммаджонович – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Раҳимов Ҳасанбой Аҳмаджонович – эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Раҳматова Дилноза Бакир қизи – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари.

Шунингдек, ушбу спортчиларнинг тренерлари, жумладан, Кабинов Истам Ашурович, Эркаев Баҳодир Турғунович, Қиличев Тўлқин Махмурович (барчаси бокс), Кармеев Артём Равильевич (эшкак эшиш) жаҳон чемпионларини тайёрлаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари, Қиличев Фаррух Комилович (бокс), Сиддиқов Исроил Исмоилович (юнон-рум кураши), Тўрабоев Бекзод Саитқулович (дзюдо) ҳамда Умурзоқов Фазлиддин Абдулбоқиевич (парапауэрлифтинг) жаҳон чемпионатларининг кумуш медали соҳибларига устозлик қилгани учун 3 000 АҚШ доллари, Аҳмедов Бурхон Баҳромович (бокс), Пономарёв Александр Викторович (эшкак эшиш), Мирзадиёров Рустам Исломович (эшкак эшиш), Рўзиқулов Равшан Рахматуллоевич (юнон-рум кураши) ҳамда Ҳикматов Олимжон Азизовичлар (эркин кураш) эса жаҳон чемпионатларининг бронза медали соҳибларини тарбиялагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир маротаба тўланадиган пул мукофотлари билан тақдирланди.

Биз ушбу мукофотларга сазовор бўлганлиги билан барча спортчи ҳамда тренерларни самимий муборакбод этамиз ҳамда улардан келгусида яна ҳам улкан ғалабаларни кутиб қоламиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг