UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

27 мар 18:02
Янгиликлар

Самбо

Жаҳон Кубогида муваффақиятли иштирок этган самбочиларимиз тантанали кутиб олинди + ФОТО

Теглар :  Самбо
Хабар бериб ўтганимиздек, 24-26 март кунлари Москва шаҳрида самбо бўйича "Мемориал Харлампиев" Жаҳон кубоги баҳслари ташкил этилди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочилар муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Бугун тонгда ушбу мусобақада қатнашган самбочиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон самбо ассоциацияси мутасаддилари, ОАВ ходимлари, спортчиларимизнинг яқинлари ва мухлислар иштирок этишди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақада иштирок этиш учун имконият яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, шунингдек терма жамоа либослари масаласида ўз ёрдамини аямаган Ўзбекистон ММА ассоциациясига миннатдорчилик билдиради.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг