UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

21 янв 19:39
Янгиликлар

Кураш

Жаноб Ким Жонг Корея Республикаси Президенти эътирофига сазовор бўлди

Тажрибали кураш мутахассиси Ким Эур Жонг Корея Республикаси Президенти Юн Сеок-Йол томонидан мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросими Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтди. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Ким Хи Санг томонидан ёрлиқнинг асл нусхаси кореялик кураш фидоийсига тантанали равишда топширилди.

Мақтов ёрлиғида жумладан шундай сўзлар бор: “Эркинлик ва демократиянинг асосий тартиби асосида тинч йўл билан бирлаштириш фаолияти орқали Корея ярим оролини эркин, тинч ва фаровон қилишга қўшган ҳиссангиз мақтовга сазовор! Президент Юн Сеок-Йол”.

Ким Жонг дунёда миллий спортимиз курашни ривожлантириш, ёш ва тажрибали ҳакамларни тайёрлаш бўйича кўплаб ишларни амалга оширган кураш мутахассиси ҳисобланади. У узоқ йиллар Корея Кураш ассоциацияси Президенти, Осиё-Океания Кураш конфедерацияси вице-президенти, Халқаро Кураш ассоциацияси Ҳакамлик қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.

Айни кунларда Халқаро Кураш институти эксперти, ЎзДЖТСУ фахрий профессори, ЎзДЖТСУ Миллий Кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси лавозимларида курашнинг илмий асослари, кураш ҳакамлиги назарияларини тадқиқ қилмоқда.

Унинг муаллифлигида кураш ҳакамлиги бўйича кўплаб ўқув ва услубий қўлланмалар, китоблар ҳамда видео дарсликлар тайёрланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг