UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

02 мар 10:10
Янгиликлар

Кикбоксинг

“Жар”да Ўзбекистон чемпионлари аниқланади

Теглар :  Кикбокс
Кеча пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида кикбокс бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан тўпланган 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган қарийб 1 100 нафар ўғил-қиз ғолиблик учун рингга кўтарилади. Баҳслар ҳар бир ёшдаги иштирокчилар ўртасида жами 60та вазн тоифасида ташкил этилди.

Бугун мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди.

Бу йилги мусобақада иштирокчилар сони ҳар қачонгидан кўп бўлди. Бу эса юртимизда кикбокс спорт турига бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан дарак беради. Уч кун давом этадиган мусобақаларда ўзини ижобий томондан кўрсатган умидли ёшлар эса келгусида мамлакатимиз ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига жалб этилади. бу спортчиларимиз халқаро ареналарда ҳам ўз сўзларини айтишига ишонаман, деди Ўзбекистон кикбокс ассоциацияси раҳбари Ойбек Норматов.

Шуни таъкидлаш жоиз, бу йилги мусобақалар дунёга машҳур Ludus компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Янги технология кикбоксда спортчиларнинг зарбаси қанчалик кучли ва тез бажарилаётганини аниқлаб беради. Унинг ёрдамида спортчилар ўз маҳоратини янада ошириб боришлари мумкин.

Мусобақа ғолиблари 3 март куни аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг