UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

24 окт 14:18
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Жасур Матчанов FINA Президенти билан Ўзбекистонда сув спорт турларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Хабарингиз бор, пойтахтимизда сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди.

Ушбу нуфузли мусобақага бир қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюришган. Жумладан Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Президенти Хулио Сезар Маглионе, Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таха Сулаймон Ал-Кишри каби мутасаддилар айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб туришибди.

Қайд этиш лозимки, энди Олимпия ўйинларида сув спорти турлари бўйича энг кўп медаллар жамланмаси ўйналади. Ташкилот Олимпия ўйинлари дастуридаги медаллар жамланмаси сони бўйича Токио 2020 ўйинларида енгил атлетикани ҳам ортда қолдирди. Шу сабабдан ҳам сув спорти турларини ривожлантиришга бундан буён алоҳида эътибор қаратилади.


Бугун, 24 октябрь куни меҳмонлар Миллий олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюришди. Уларни Бош котиб Жасур Матчанов кутиб олди. Томонлар учрашув давомида бир қатор масалалар юзасидан музокара олиб боришди, фикр алмашишди.

"Ўзбекистон Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Юртингизда сув спорти турлари билан шуғулланиш учун яхши шароитлар яратилган", - деб сўз бошлади жаноб Маглионе.

Ўз навбатида Жасур Матчанов ҳам юртимизда нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилиш тажрибаси мавжуд эканлиги, келажакда бундан ҳам йирикроқ мусобақаларни ўтказиш режада бор эканлиги ҳақида гапирди.

"Юртимизда сув спорти турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келажакда бундан ҳам нуфузли мусобақаларни ўтказишни режалаштиряпмиз. Олдимизда турган сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистонда сузиш оммавийлигини кўтаришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Стратегик режа асосида сув спортини ҳам ривожлантирамиз ва Олимпия ўйинларида ҳам медаль қўлга киритмоқчимиз", - деди Жасур Матчанов.

Шунингдек, МОҚ Бош котиби учрашув давомида мамлакатимизга малакали мураббийлар, сузиш бўйича жаҳон юлдузларини таклиф этиш, улар иштирокида семинар, мастер-класслар ташкил қилиш масаласига эътибор қаратди. Мамлакатимизда спорт ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Халқаро сузиш федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистон келажакда нафақат Осиёда, балки жаҳон миқёсида ҳам етакчи мамлакатлар қаторига киришига умид қилаётганини айтиб ўтди. Ўз ўрнида FINA раҳбари Хулио Сезар юртимизга сузиш бўйича етакчи мутахассисларни юборишини маълум қилди.

Учрашув якунида Жасур Матчанов анъанага мувофиқ Миллий олимпия қўмитаси номидан мартабали меҳмонларга эсдалик совғасини тақдим этди.

Сўнгра мутасаддилар Миллий олимпия қўмитаси музейини томоша қилишди ва Хулио Маглионе меҳмонлар китобига ўз дил изҳорларини, самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг