UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

28 июн 17:59
Янгиликлар

Велоспорт

ЖЧда делегациямиз ўз тарихида энг кўп спортчи билан қатнишиши мумкин

Жорий йилнинг 20-27 сентябрь кунлари Швейцариянинг Эгле-Мартиньи шаҳарлари оралиғида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

Коронавирус пандемияси сабаб бир қатор мусобақалар бекор қилинаётган бир пайтда, UCI жаҳон турнеларини август-ноябрь ойларида ўтказишга қарор қилди. Шу жумладан, ташкилотчилар мазкур оралиқда ўтиши белгиланган ЖЧнинг ўз вақтида бўлиб ўтишини эълон қилинди.

Мутахассисилар ушбу вақтга келиб, мазкур ҳудудларнинг бир мунча хавфсиз бўлишини тахмин қилишмоқда. Велоспорт бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ҳам ўзига яраша талаблари мавжуд бўлиб, бунда терма жамоаларнинг сўнгги қитъа чемпионатларидаги натижаларга қараб очколар тақсимланади.

 Эгалланган ўринлар бўйича эса ЖЧ учун квоталар ажратилади. 2020 йил март ойида Малайзия велошоссе бўйича Осиё чемпионатини қабул қилиши керак эди, бироқ коронавирус сабаб мазкур мусобақа бутунлай бекор қилинди. Шундан сўнг ташкилотчилар 2020 йилги ЖЧ учун 2019 йилги Осиё чемпионати натижаларига қараб квоталар тақсимланишини билдиришди. 

2019 йил велошоссе бўйича Осиё чемпионати Тошкент мезбонлигида ўтган эди ва мазкур қитъа чемпионатида райдерларимиз регламентдаги деярли барча йўналишларда иштирок этиб, қимматли очколарни жамғаришган. 

Бу эса яқинлашиб келаётган дунё биринчилигида велоспортчиларимизга назарий жиҳатдан ўсмирлар (U-18), ёшлар (U-23) ва катталар (Elite) ўртасида ҳам яккалик, ҳам жамоавий пойгаларда иштирок этиш имкониятини тақдим қилади. Бунда делегациямиз жами 11 та квотага эга бўлиб, бу ЖЧларига қўлга киритган энг кўп йўлланмамиз бўлади.

Демак, бўлажак жаҳон чемпионатида терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этиши мумкин:

Women elite:
О.Забелинская
Е.Кнебелева
Д.Адельшинова
Р.Байметова
Захира: Я.Кускова

Men elite:
М.Холмуратов
У.Саидов

Men U19-23:
Д.Сиддиқов
Захира: Д.Евдакимов

Women junior:
М.Мисюрина
С.Каримова

Men junior:
Б.Рахимбоев
Д.Бочаров
Захира: К.Мирзарахимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг