UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

19 дек 11:57
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазири "Тошкент ёшлар форуми – 2020"да иштирок этди

“Tashkent city"даги муҳташам Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўз ишини бошлади.

Форум доирасида «Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030” мавзусида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Хамидуллаевич Набиев иштирок этди ҳамда ёшларни қизиқтираётган саволларга жавоб қайтарди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, «Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030” мавзусидаги очиқ мулоқотнинг Д.Набиев иштирокидаги қисми очиқ ва самимий руҳда кечди. Жумладан, Форум иштирокчиларидан бири жисмоний тарбия ва спорт вазирига юртимизда иқтидорли ёшларни, айниқса футболчиларни топиш борасида вазирлик томонидан қандай ишлар амалга оширилаётганлиги борасидаги савол билан мурожаат қилди.

- Очиғини тан олиш керак, Ўзбекистонда шу пайтгача селекция деган тушунчанинг ўзи йўқ эди. Чекка-чекка қишлоқлардаги иқтидорли ёшларга эътибор қаратадиган тизим тугул шахслар ҳам бўлмаган. Спортда, футболда ўзгаришлар қилиш мақсадида шахсан ўзим вазирлик қошида махсус комиссия тузиб, футбол жамоаси учун вилоятлардан, чекка-чекка ҳудудлардан болаларни саралаб олмоқдамиз. Аслида, бу ишни мураббий ёки селекционер қилиши керак. Афсуски, юртимизда бунақа тизим йўқлиги учун бу ишга шахсан ўзим киришишимга тўғри келди. Шу кунгача ушбу комиссия томонидан 22 нафар иқтидорли ўсмирлар танлаб олинди ва мамлакат ўсмирлар терма жамоасига тавсия қилинди. Бу ёшлар футболимизнинг келажаги. Селекцион тизимни йўлга солиб олгунга қадар бу йўналишдаги ишларни изчил давом эттирамиз, - деди Дилмурод Набиев.

Шунингдек, Форум иштирокчиларини Ўзбекистон қачон йирик комплекс спорт мусобақаларига мезбонлик қилиши мумкинлиги борасидаги савол ҳам қизиқтирди.

- Афсуски, бизда ҳозирча нуфузли комплекс мусобақаларни қабул қилиш учун етарлича инфраструктура шаклланмаган. Шу сабабли дастлаб алоҳида спорт турлари бўйича кичик мусобақаларни қабул қилиш билан чекланмоқдамиз. Жумладан, 2021 йилда юртимиз футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа Тошкент шаҳри, Наманган ва Олмалиқ шаҳарларидаги стадионларда ташкил этилади. Қолаверса, келгуси йил Тошкентда дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Умуман, 2021 йилнинг ўзида юртимизда 25та нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил этишни мақсад қилганмиз. 2025 йилга бориб Тошкентда ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари ташкил этилади ва ушбу мусобақага қитъамизнинг 45та давлатидан 5 000 нафарга яқин спортчи ва меҳмонлар келиши кутилмоқда. Шу тарзда тажрибамизни ошириб боргач, 2030 йилдан кейин катталар ўртасида Осиё ўйинлари ёки футбол бўйича Осиё чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлик қилишимиз мумкин, - деб сўзини якунлади жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев.

Регламентга кўра, ҳар бир спикерга ёшлар билан очиқ мулоқот қилиши учун 30 дақиқадан вақт ажратилган эди. Шуни таъкидлаш керак, Форумда спортга қизиққан, соҳага бефарқ бўлмаган ёшлар кўпчиликни ташкил этарди. Белгиланган вақт оралиғида ўз саволларини беришга улгурмаган ёшлар эса Congress Hall фойесида ҳам вазирни саволларга кўмиб ташлади ва энг муҳими, улар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг