UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

08 янв 18:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги - «2020 йилнинг энг намунали вазирлиги» номинациясида совриндор бўлди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган анъанавий «Йил танлови» сўровномасида “2020 йилнинг энг намунали вазирлиги» йўналишида фахрли 2-ўринни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги эгаллади.

Таъкидлаш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳими, жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор орқали миллат генофондини соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлом миллат эса кўп нарсага қодир бўлади.

Карантин даврида халқимизни уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга даъват этиш мақсадида қатор челленжлар ўтказилди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда.

Жорий йилда аҳолининг турли қатламларини қамраб оладиган оммавий спорт тадбирларига кенг ўрин берилади. Мақсад аниқ — юртдошларимиз орасида фаол соғлом турмуш тарзи кўникмасини шакллантириш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш.

«Йил танлови» сўровномаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва махсус совринни қабул қилиб олдилар.

Ўз навбатида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги аввало ушбу юксак эътирофни оқлаш, қолаверса ҳукуматимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасига берилаётган эътиборга муносиб жавоб қайтариш йўлида астойдил хизмат қилади. Умид қиламизки, 2021 йилнинг энг йирик ва муҳим мусобақаси - Токио олимпиадасида Ватанимиз спортчилари ҳар қачонгидан муваффақиятли иштирок этган ҳолда аввало юртбошимиз, қолаверса халқимиз ишончини оқлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг