UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

24 сен 14:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Жиу-житсу устасининг қизи UFC камари учун ҳаракатни бошлади. У нафақат кучли, балки гўзал ҳамдир... + ФОТОГАЛEРEЯ

Теглар :  UFCМаккензи Дерн
Маккензи Дёрн — ҳозирги вақтдаги энг кучли ММА жангчиларидан бири.

27 ёшли жангчи машҳур жиу-житсу устаси Веллингтон Диаснинг қизи ҳисобланади. Шу сабабли ҳам унинг жанг услубида кураш асосий ўринни эгаллайди. Дёрн уч ёшидан бошлаб отаси билан машғулотлар олиб боради. Унинг зарбалари ҳам кучли ва хавфли, лекин ғалабаларининг барчасига оғритиш усули билан ёки очколар ҳисобига кўра эришган. 

Яқинда бўлиб ўтган UFC Fight Night 178 кечасида Маккензи яна бир бор қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб қўйди. Асли бразилиялик бўлган қизалоқ тажрибали Ранда Маркосга қарши жанг қилди. Жангдан аввал канадалик Ранда ўзига юқори баҳо берди ва Маккензини кураш усули билан мағлуб этишга ваъда берди. Аммо... жангнинг биринчи сонияларидан бошлаб Дёрн олға борди ва бирин-кетин кучли зарбалар билан рақибасини «сийлади». Кейин Маккензи хавфли бўлган хай-кик зарбасини йўллади ва зарба тўғри Маркоснинг бошига етиб келди. Шундан сўнг эса 27 ёшли гўзал рақибасини партер ҳолатига солди ва биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида оғритувчи усул билан ғалаба қозонди.

Жанг якунида эса Маккензи Дёрн рақибасига миннатдорчилик билдириб қўйди. Бу ғалабадан сўнг Маккензининг октагондаги ғалабалари сони тўққизтага етди. Шулардан олтитасини оғритувчи усул билан эришган. Дёрн жанг вақтида рақибларини оёқ зарбаси билан ушлашга ҳаракат қилади ва кейин уларни партерда қийнайди. Бразилиялик спортчи фаолияти давомида фақатгина бир марта Аманда Рибасга имкониятни бой бериб қўйган. Лекин бу мағлубият ҳам унинг фойдасига ишлади. Сабаби мағлубиятдан сўнг Маккензи жисмоний ҳолатига алоҳида ишлашни бошлади ва чидамликни оширди. Дёрннинг фарзандли бўлиши эса унга яна битта плюс олиб келди. Чунки шундан сўнг Маккензи хоним вазн ташлашда умуман қийинчиликка учрамаяпти. Айни вақтда энг енгил вазн тоифасида 14-рақамда сараланган Маккензи Дёрн чемпионлик камари учун ҳаракатни бошлаб юборган. Нима бўлган тақдирда ҳам UFC гўзалига келажакдаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг