UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

13 май 12:17
Янгиликлар

Кураш

Жиззах белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш йилдан йилга дунё бўйлаб оммалашиб бормоқда.

Белбоғли кураш бўйича ҳар йили ўтказилаётган жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар белбоғли курашни тобора ривожланишига хизмат қилаётгани бор гап. Яна бир яхши янгилик. 20-25 май кунлари Жиззах шаҳридаги "Урда" боғидаги анфитеатрда илк бор катталар ўртасида Белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бирлашган курашлар олами (UWW), Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу Осиё чемпионатида, қитьамизнинг энг нуфузли беллашувларида Ҳиндистон, Эрон, Индонизия, Япония қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 20 га яқин давлатларнинг номдор полвонлари иштирок этиши кутилмоқда. 

Бирлашган курашлар олами (UWW) таснифига кирувчи белбоғли кураш бўйича ўтказилдаган Осиё чемпионатида эркаклар -57,-62,-68,-75,-82,-90,-100  ҳамда +100  кг. вазн тоифаларида куч синашишса, аёллар -52,-58,-66,-76,+79 кг. вазнларда беллашишади. 

Шунингдек, мусобақа доирасида ўша кунлари регламентга мувофиқ, Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги  Қозоғистоннинг "Қазақ Куреси" ва Қирғизистоннинг "Алыш" кураш спорт турлари бўйича ҳам Осиё чемпионати ўтказилади.  

Айни пайтда Жиззах вилоятида ушбу Осиё чемпионатини муносиб тарзда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Янги номлар, кучли полвонлар Жиззах шахридаги "Урда" боғи аренасида аниқланади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг