UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

24 май 11:20
Янгиликлар

Кураш

Жиззахда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун мусобақанинг учинчи кунида Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, алыш ҳамда қазақ куреси бўйича Осиё чемпионатида доирасида Ўзбек миллий белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашувларга старт берилди.

Мазкур белбоғли кўраш бўйича мусобақада 130 нафарга  спортчилар иштирок этмоқда. Бугун эркаклар -57, -62, -68, -75, -82, -90, -100, +100 кг. вазн тоифасида кураш тушишса, аёллар -52, -58, -66, -76, +76 кг вазн тоифаларида беллашишади. 

Кеча эса қирғиз алыш кураши бўйича мусобақалар якунланди. Демак, чемпионлар билан танишамиз. 

Эркаклар. Классик йўналиш

60 кг. Роман Сарапов (Қирғизистон), 70 кг. Марлен Абдурасулов (Қирғизистон), 80 кг. Елдиар Сексенбаев (Қирғизистон), 90 кг. Нурсултон Бочонов (Қирғизистон), 100 кг. Бекбол Нурлан ўғли (Қозоғистон), +100 кг. Нурмуҳаммед Бойдогдиев (Туркманистон). 

Аёллар. Классик йўналиш

55 кг. Элзада Мамунзанова (Қирғизистон), 60 кг. Манзураой Муйдинова (Ўзбекистон), 65 кг. Мафтунабону Маҳмудова (Ўзбекистон), 75 кг. Перизат Закурбекова (Қозоғистон), +75 Аизхон Анарбекова (Қирғизистон). 

Эркаклар. Эркин йўналиш

60 кг. Абдуресул Дурдиев (Туркманистон), 70 кг. Муроджон  Ҳамидов (Ўзбекистон), 80 кг. Ҳусан Абдуҳамидов (Ўзбекистон), 90кг. Азизхон Мўсабек улу, 100 кг. 100 кг. Обидали Мавлонов (Ўзбекистон), +100 кг. Нурмуҳаммед Бойдогдиев (Туркманистон). 

Эркин йўналиш. Аёллар 

55 кг. Назерки Абилтаева (Қозоғистон), 60 кг. Омоилбанин Моҳсен Моҳсени (Эрон),65 кг. Аземи Камчебекова (Қирғизистон), 70 кг. Райхане Ҳоссен (Эрон), 75 кг. Жемал Ойлакулова (Туркманистон), +75 кг. Нагира Сарбасова (Қирғизистон). 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланишди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилоят хокимлиги, Жиззах вилояти прократураси, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси қатор ташкилотлар ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилаётган бўлиб, Осиё  чемпионатида Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби 12 та давлатдан давлатлардан ташриф буюрган полвонлар куч синашишмоқда.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбирларимиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг