UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

11 июн 12:23
Янгиликлар

Велоспорт

Жиззахда BМХ трассасининг қурилиши қандай кечмоқда?

Хабар берганимиздек, Жиззах шаҳридаги собиқ Сангзор кўли ҳудудида велоспортнинг ВМХ йўналиши бўйича трасса қурилиши бошланган.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида кечаётган мазкур объект қурилиши айни авжида. Ҳозирда трассанинг тамал қисми устида иш олиб борилмоқда. Келинг, шу орада бўлажак трасса ҳақида маълумот бериб ўтсак.

Трасса CC, яъни қитъа чемпионатлари ва жаҳон кубоги босқичларини қабул қила оладиган тоифада бўлади. Бўлажак арена 2500 мухлис учун мўлжалланган. Аҳамиятлиси, майдоннинг ён қисмида 100 кишилик меҳмонхона ва бизнес-марказ ҳам барпо этилади. Маълум даражага етгач (мамлакатимизда халқаро парвозларга рухсат берилгандан сўнг) халқаро экспертлар юртимизга ташриф буюриб, қурилишнинг асосий жараёни устида бош-қош бўлишади. Ҳозирча маҳаллий қурувчилар видеомулоқот орқали экспертлардан тегишли кўрсатмаларни олиб туришибди.

"Қурилиш ишлари якунлангач, ВМХ йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли райдерлари иштирокида аренанинг очилиш маросимини ўтказиш режалаштирилган. Меҳмонлар бунда кўргазмали синов мусобақасида қатнашадилар ва жараён кўнгилдагидек якунлангач, Халқаро велоспортчилар иттифоқи махсус комиссиясининг СС сертификати берилиши кутилмоқда. 

Трассанинг очилиши эса куз фаслининг илк кунларига мўлжалланган. Бу йўналиш билан шуғулланувчи профессионал спортчиларимиз саноқли. Келажакда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан хорижлик мутахассисларни жалб қилиш орқали ВМХни ҳам юртимизда ривожлантириш режамиз бор", – деди Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Бош котиби Козим Ўринбойхўжаев.

Трасса ҳақида гапирадиган бўлсак, у 2 та (5 ва 8 метри) старт чизиғига эга бўлади. Бунда 5 метрли ҳудуд машғулот жараёнлари ва ҳаваскорлар учун мўлжалланган бўлса, катта чизиқда профессионал пойгаларга старт берилади. Трасса қурилиши якунлангач, 5 метрли старт чизиғига эга ҳудудда ушбу йўналишга қизиққан исталган ёшдаги инсон ўзини ВМХ йўналишида синаб кўриши мумкин.

2022 йил Сенегалда бўлиб ўтадиган тўртинчи ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига ушбу спорт тури киритилган. Бундай замонавий иншоотнинг қурилиши нафақат шоссе ва трек, балки ВМХ йўналишида ҳам ўсмирлар ва катталар Олимпиадаларига муносиб тайёргарлик кўриш имкониятини тақдим қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг