UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

25 авг 07:48
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимиз учун “Мустақиллик кубоги” баҳслари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб кўпгина спорт турлари бўйича мусобақалар давом этмоқда.

Кеча ана шундай турнирлардан бири камондан отиш спорти бўйича бошланди. Мусобақа давлатимиз мадҳиялари садоси остида тантанали очилиш маросими билан старт олди. Тадбирда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. 

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов очилиш маросимида мусобақани очиқ деб эълон қилгач, спортчилар чигалёзди машқларини бошлаб юборишди. Мусобақа давомида МОҚ раҳбари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Авваламбор, мана шундай юқори савиядаги мусобақани ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган федерация мутасаддилари, спортчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдирамиз. Биз онлайн тизимга мослашиб бўлдик ва шу тартибда ишлашда давом этамиз. Вазият шуни тақозо қилар экан, онлайн мусобақаларда куч синашамиз. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келгусида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш борасидаги таклифларингизни кутиб қоламиз. Бирлашиб, барча мақсадларни, албатта, амалга ошира оламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа 2 кунга мўлжалланган бўлиб, бугун саралаш баҳслари, эртага эса финал беллашувлари ўтказилади. Саралаш босқичида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан 20 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун курашга киришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг