UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

07 май 12:08
Янгиликлар

Болалар спорти

Карантин бўлсада масофа орқали машғулотлар авжида

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли барча спорт таълим муассасаларида карантин сабаб, спортчи-ўқувчилар уйларидан туриб, тренерлари томонидан берилаётган юкламларни бажаришмоқда.

Хусусан, бошқарма тасарруфидаги Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳам уй шароитида масофа орқали устозлари кўрсатмаларига амал қилиб, машғулотларга зўр беришган. 

 Мазкур мактаб-интернатида 230 нафар ўғил болалар бўлиб, уларга 9 нафар тренерлар устозлик қилишади. Машғулотларда тобланиб, маҳоратлари ошиб бораётган мактаб-интернати тарбияланувчиларининг қўлга киритаётган натижалари ҳам таҳсинга лойиқ. 

Биргина ўтган 2019 йилги мусобақаларда, халқаро турнирларда кўплаб медаллар қўлга киритилгани бор гап. Мактаб-интернати директори Яҳё Турдимуродовнинг таъкидлашича, жорий йилда ҳам шода-шода медалларни қўлга киритиш ният қилинган. 

Шунингдек, иқтидорли болаларни спортга жалб этиб, катта спорт сари етаклаш бош мақсадлардан саналади. Айни карантин пайти, спортчи-ўқувчилар уйда. Бироқ машғулотлар режага кўра масофа орқали шиддат билан давом этмоқда. Ушбу йилда ҳам миллий ва халқаро мусобақалардан медаллар билан қайтишни кўзлаётгани уларнинг уйда машғулот пайтидаги суратларида ҳам акс этган.

     

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг