UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

18 июл 18:44
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди + ФОТО

Хабарингиз бор, 19-21 июль кунлари пойтахтимиз каратэ бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Бугун мазкур мусобақа олдидан пойтахтимиздаги "International" меҳмонхонасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспиноза, Осиё каратэ федерацияси раҳбари Генерал Носир Абдулраззоқ ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига жавоб қайтаришди. 


Отабек Эшмаматов, УзА: Конгрессда сайловдан ташқари яна қандай масалалар кўрилди? Бу йиғилиш Осиёда каратэ ривожига қандай таъсир кўрсатади?

Аламжон Муллаев:

-Пойтахтимизда нуфузли Конгресс бўлиб ўтди. Осиё каратэ федерациясига янги президент сайланди. Бунгача ташкилотда Хитой Тайпейи вакили 20 йилдан буён раҳбар сифатида ишлаб келаётганди. Сўнгги пайтда каратэ спортида бироз пасайиш кузатилди. Янги раҳбар Генерал Носир каратэ спортига кўп йиллардан буён хизмат қилиб келмоқдалар. У киши орқали кўпгина масалалар ўз ечимини топмоқда. Эртага яна йиғилиш бўлади ва унда ташкилотга бош котиб ва вице-президентлар сайланади. Ўйлайманки, ҳали яна янгиликлар бўлади. 


-Бош котибликка қайси мамлакат вакили номзод сифатида кўрсатилган? 

-Мазкур лавозим учун уч нафар номзод бор. Улар орасида Марказий Осиёдан вакил ҳам бор. Мазкур мусобақа мезбонлигини қабул қилиш, Конгрессни ўтказиш осон бўлмади. Аввалига мазкур тадбирлар Вьетнамда ўтказилиши лозим эди. Аммо, биз ҳаракат қилиб мусобақа ва Конгрессни Тошкентга қайтариб олдик. Тадбирлар орасида халқаро семинарлар ҳам ташкил этилди. Унда 14 нафар ҳамюртимиз халқаро ҳакам тоифасига эга бўлди. Бу биз учун жуда муҳим. Ўзбек мутахассислари қитъа миқёсида фаолият юритишса, бу биз учун, юртимиз нуфузи учун яхши. Мазкур чемпионат ғолиби 930 Олимпия рейтинги очкосини қўлга киритади. Бу жуда катта очко. Умид қиламанки, ватанда ўтказиладиган мусобақада спортчиларимиз яхши натижа кўрсата оладилар. 


Марина Якубова, "СпортТВ": -Осиёда каратэни ривожлантириш учун сизнинг режаларингиз қандай? Иккинчи саволим, каратэ Осиё ўйинлари дастуридан олиб ташланди. 

Носир Абдулраззоқ: -Бугун Осиё каратэ федерацияси президенти сифатида сайландим. Эртадан бу лавозимда расман иш бошлайман. Келажакда жаноб Эспиноза билан ҳамкорликда каратэ ривожи йўлида бирга иш олиб борамиз. 



Шавкат Жалилов, "Ўзбекистон 24": -Ўзбекистонда каратэни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлардан кўнглингиз тўладими? Юртимизда нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилиш имконияти қандай? Куни кеча халқаро ҳакамлик тоифасига эга бўлган ўзбек ҳакамлари келажакда Олимпия ўйинларида ишлашлари мумкинми?

Антонио Эспиноза: -Каратэ Ўзбекистонда ҳам ривожланаётганидан жуда хурсандман. Сўнгги пайтларда юртингиздан юқори савиядаги спортчилар етишиб чиқди. Катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам нуфузли мусобақа ҳисобланади. Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси ҳам ривожланиб бормоқда. Бунинг учун Аламжон Муллаевга миннатдорчилик билдираман. 

Навбатдаги Олимпия ўйинларида кам сонли каратэчилар қатнашади. У ерда бутун жаҳондан ҳакамлар бўлади. Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар таркиби деярли шакллантирилган. Аммо, бу борада Ўзбекистонда ҳам имкониятлар бор. 


Отабек Эшмаматов, УзА: -Токио Олимпиадасида бокс билан боғлиқ муаммолар бўлди. Каратэ фақатгина мезбон бўлгани учун эмас, келаси Олимпия ўйинларида ҳам ўйинлар дастурида қолиш йўлида қандай ишлар олиб борилмоқда? 

 

Антонио Эспиноза: -Бошқа федерациялар ҳақида бирор гап айта олмайман. Каратэ Олимпиада дастурида қолиши учун катта ҳажмда иш олиб борилмоқда. Ўйлайманки, биз Олимпия оиласида қолиш йўлида катта имкониятларга эгамиз. 



-Ўзбекистонда каратэ маркази ташкил этиш режаси борми?

Аламжон Муллаев: -Биз ўз базамизни ташкил этиш йўлида иш олиб боряпмиз. Яқинда ҳукумат томонидан каратэни ривожлантириш йўлида керакли топшириқлар берилди. Биз бу борада керакли ишларни амалга оширмоқдамиз. Биз келажакда нафақат ўзбек спортчилари, балки осиёлик бошқа каратэчилар учун ҳам марказий база яратмоқчимиз. Ўзбекистонда 32 000 дан ортиқ инсон каратэ билан шуғулланади. Бундай база биз учун айни муддао бўлади деб ўйлайман. 


Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати учун махсус Азиз Тўхтамуродов

Фото: Алимурод Мамадаминов

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг