UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

19 дек 08:30
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF: 650 нафар спортчи Ўзбекистон чемпионлиги учун курашга киришди

Теглар :  Каратэ
Кеча пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида каратэ бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган мазкур чемпионат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Яккакурашлар бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Чемпионат олдидан Ҳакамлар учун семинар ўтказилди. 17 декабрь куни Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси биносида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бугун вазн ўлчаш маросимидан сўнг баҳсларга расман старт берилди. Ўзбекистон чемпионати эртага ўз якунига етади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси томонидан I, II ва III даражали диплом ва медаллар билан мукофотланишади. Мусобақада жами 328 нафар каратэ устаси (шундан: 1-ўрин 82 та, 2-ўрин 82 та, 3-ўрин 164 та) олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг