UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

14 дек 16:07
Янгиликлар

Каратэ

Карате WKF бўйича Осиё чемпионати олдидан истиқболли режалар муҳокама қилинди

Карате WКФ бўйича Осиё чемпионати олдидан истиқболли режалар муҳокама қилинди Бугун Спортни ривожлантириш вазири Адкҳам Икрамов Бутунжаҳон карате федерацияси (WKF) президенти Антонио Эспинос билан учрашди.

Хабарингиз бор, 16-20-декабрь кунлари мамлакатимизда карате WKF бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Мазкур мусобақага Бутунжаҳон карате федерацияси (WKF) президенти Антонио Эспинос ҳам ташриф буюрди. Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида Адкҳам Икрамов ва Антонио Эспинос ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон карате WKF федерасияси раиси Рашид Талипов ҳамда Осиё карате федерацияси (АКF) президенти, генерал-майор Нассер Абдулразак Ал Разуки ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Учрашувда меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолияти, давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли, айниқса, ёшлар орасида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар ҳақида маълумот берилди.

Бутунжаҳон карате федерацияси президенти Антонио Эспинос карате WKF спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани, бу борада бир қанча ишлар амалга оширилаётгани, бир неча кундан кейин бошланадиган Осиё чемпионатига юқорида даражада тайёргарлик кўрилганини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг