UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

26 фев 12:03
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF. Осиё чемпионати мезбонлиги яна Тошкентга қайтадими?

Теглар :  Каратэ
Каратэнинг олимпия оиласига мансуб WKF йўналиши бўйича жорий йилги Осиё чемпионатига катта эҳтимол билан пойтахтимиз мезбонлик қилади.

Аслида бу қитъа чемпионатининг Тошкентда ўтказилиши олдинроқ маълум бўлганди. Лекин Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбариятидаги ўзгаришлар, бунинг натижасида юзага келган тушунарсиз ҳолатлар сабаб катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг мезбонлик ҳуқуқи Вьетнам давлатига олиб берилди.

Ёдингизда бўлса, ўшанда аввалига Нурхон Нафасов федерация президентлигига сайланган. Кейин орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Аламжон Муллаев яна ўз лавозимига қайтарилди. Бўлиб ўтган бу ўзига хос “рокировкалар” Осиё каратэ федерацияси раҳбариятига маъқул келмади. Натижада Олимпиадага муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи Осиё чемпионати мезбонлигидан маҳрум бўлдик.  



Бизга тақдим этилган хабарга таянадиган бўлсак, Аламжон Муллаев федерация президентлигига қайта сайланганидан сўнг Ўзбекистон ва Осиё каратэ федерациялари ўртасидаги муносабатлари яна илиқлашган. Фикримизни катталар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигининг яна пойтахтимизга берилиши ҳақидаги хабар ҳам тасдиқлайдигандек, гўё.

Тўғри, ҳали расман мезбонлик ҳуқуқи мамлакатимиз пойтахтига берилмади. Лекин шуниси аниқки, Осиё каратэ федерациясининг махсус ишчи гуруҳи Вьетнам бу йирик мусобақани ўтказишга тайёр эмаслигини аниқлади. Тез орада худди шундай ишчи гуруҳ юртимизга ҳам ташриф буюради. Агар тақдим этиладиган шароитлар маъқул келса, бу йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу борада муаммо бўлмаслиги аниқ. Боиси, мамлакатимиз қитъа ва жаҳон чемпионатларини ўтказиш бўйича катта тажрибага эга.



Бу йилги Осиё чемпионатининг аҳамияти беқиёс. Айнан шу мусобақада юқори ўринларни эгаллаш орқали Токио-2020 Олимпиадасига бориш имконияти ортади. Аниқроғи, Осиё чемпиони бўлган спортчи ўз рейтингини 930 очкога бойитиб олади. Финалчи 690, бронза медал соҳиби эса 510 очкони қўлга киритади. Бу очколар эса спортчини тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига анча яқинлаштиради.



Умид қиламизки, Аламжон Муллаев бошчилигидаги Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси Осиё чемпионати мезбонлигини қўлга киритиш учун барча имкониятларни ишга солади. Муллаев Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти жаноб Эспиноза билан жуда яхши муносабатда. Ўтган йили айнан Аламжон Муллаевнинг ташаббуси билан Эспиноза Тошкентга келган эди. Ҳар ҳолда Халқаро федерациялар билан муносабатнинг яхши бўлгани маъқул.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг