UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

26 май 10:32
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF: россиялик таниқли мутахассис иштирокида семинар ташкил этилди

Теглар :  Каратэ
Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, аҳоли, айниқса ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, каратэ WKF'ни мамлакатимизда кенг оммалаштириш, уни аҳоли, айниқса ёшлар орасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга ёш каратэчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизими йўлга қўйилмоқда.

Бугунги кунда ушбу спорт тури билан шуғулланаётган спортчи ва тренерларнинг янада ўсишига ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси томонидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жорий йил 24-25 май кунлари россиялик машҳур каратэ устаси, 7-дан қора белбоғ соҳиби Игорь Садовников иштирокида юртимиздаги каратэ усталари ва тренерлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад, Олимпия оиласига кирувчи каратэ спорти билан юртимизда машғул бўлган вакилларимизнинг тажрибасини ошириш ва жаҳон даражасидаги спортчиларни тайёрлашда уларга кўмак беришдан иборат.

Ўқув-семинарда республикамизнинг барча ҳудудларидан спортчи ва тренерлар иштирок этишди. Шунингдек, каратэ спорти ихлосмандлари ҳам таклиф этилди.

Ўзбекистон Миллий универистети спорт залида ташкил этилган семинарда маҳоратли каратэ устаси Игорь Садовников ёш спортчилар ва тренерларга жангда қўл келадиган бир қанча янги усулларни намойиш этиб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг