UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

05 июн 15:46
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Парижда, улар Токио-2020 йўлланмалари учун кураш олиб боради

Теглар :  Tokio 2020
Келгуси ҳафтада Франциянинг Париж шаҳрида каратэ бўйича Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи сўнгги мусобақа ўтказилади. Унда мамлакатимиз спортчилари ҳам ўз омадларини синаб кўришади.

Шу мақсадда Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоаси аъзолари Тошкент-Моксва-Париж йўналиши орқали “модалар Ватани”га жўнаб кетишди.


Эслатиб ўтамиз, ҳозирча каратэчиларимиз Японияда бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига биронта ҳам йўлланма олишмаган ва Париждаги квалификацион турнир бу йўлда улар учун сўнгги имконият саналади.


Париждаги мусобақага Ўзбекистон делегацияси қуйидаги таркибда жўнаб кетди:


Баҳодир Маматназаров – делегация раҳбари,

Дилноза бакирова – бош тренер,

Ўктам Бекпўлатов – тренер,

Садриддин Сайматов (-67 кг) – спортчи,

Достонбек Отаболаев (-75 кг) – спортчи,

Жаҳоншох Иброҳимов (+75 кг) – спортчи,

Баҳринисо Бобоева (-55 кг) – спортчи,

Севинч Раҳимова (-61 кг) – спортчи,

Дилдора Алиқулова (+61 кг) – спортчи,

Баҳриддин Аҳмедов – шифокор,

Ҳусан Турғунов – массажчи.


Шунингдек, мусобақада икки нафар ҳакамимиз ҳам иштирок этади. Булар – Азизбек Бўриев ҳамда Алишер Қиличев.

Туризм ва спорт вазирлиги ушбу квалификацион турнирда ўзбекистонлик спортчиларга омад тилайди. Умид қиламизки, мусобақа якунида Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритилган лицензияларимиз сони ортади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг