UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

28 янв 10:58
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Париждан қуруқ қўл билан қайтишди

Франция пойтахти Париж шаҳрида каратэ бўйича нуфузли “Премьер-Лига” турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 82 мамлакатидан 776 нафар спортчи совринли ўринлар учун баҳс олиб борди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар спортчиси ҳам бор эди. 

Афсуски, каратэчиларимизнинг ҳеч бир совринли ўринларни эгаллай олмади. Ишонган спортчиларимиздан бири Садриддин Сайматов бу сафар ҳам медалсиз қолди. -60 кг вазн тоифасида эронлик Мажид Ҳасан чемпион бўлди. Италиялик Анжело Крезенсо кумуш, қозоғистонлик Дархан Ассадилов ҳамда россиялик Евгений Плахутин бронза медалларини қўлга киритишди. 

Терма жамоамизнинг қолган аъзолари Иқболжон Узоқов (-67 кг), Достонбек Отаболаев (-75 кг), Баҳринисо Бобоева (-50 кг) ва Барно Мирзаева (-61 кг) ҳам Парижда айтишга арзигулик натижага эриша олмади. Терма жамоа мураббийлари Ўктам Бекпўлатов ва Дилноза Бакирова бу омадсизлик сабабларини ўрганиб чиқишади, деган умиддамиз. 

Маълумот учун, ушбу “Премьер-Лига” турнири Токио-2020 Олимпиадаси лицензияси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи мусобақа эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 янв 22:31:19
Mirzayev Baxtiyor
Lallayganlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг