UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

29 сен 16:45
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчимиз Бокудаги халқаро мусобақада совриндор бўлди

Теглар :  Каратэ
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида каратэ бўйича ҳалқаро мусобақа ўтказилмоқда.

Ушбу турнирда мезбон спортчилардан ташқари Ўзбекистон, Россия, Эрон, Туркия, Швейцария, Қозоғистон, Туркманистон, Франция, Беларусь, Грузия ва Украинадан ташриф буюрган каратэчилар татамига чиқишмоқда.

Кеча мусобақада 6-7, 10-11 ва 12-13 ёшга тўлган ўғил-қизлар ката ва кумите баҳсларида куч синашдилар. 10-11 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда -40кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Амирбек Султонов бронза медалига сазовор бўлди. Бугун 14-15 ҳамда 16-17 ёшли каратэчилар, шунингдек фахрийлар (35-45 ва 46-55 ёшга кирган эркак ва аёллар) совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Эртага Боку очиқ турнирининг сўнгги кунида эса катталар (эркаклар 60, 67, 75, 84 ва +84кг, аёллар 50, 55, 61, 68 ва +68 кг) ўзаро баҳсларга киришади. Шунингдек, ката ва кумите бўйича ҳам алоҳида мусобақалар бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг